Гоогле компанияси ва Ирландиянинг Маълумотларни ҳимоя қилиш комиссияси (ДПC) ўртасидаги олти йиллик низо компанияга 403 миллион евро жарима солиниши билан якунланди. Бу ҳақда Эуронеwс хабар берди.
ДПC Гоогле фойдаланувчиларнинг жойлашув маълумотларини қайта ишлаш ва сақлашда Европа Иттифоқининг Маълумотларни ҳимоя қилиш бўйича умумий регламенти (ГДПР) талабларини бузганини аниқлаган.
Текширув давомида Гооглеънинг «Интернет ва иловалардаги ҳаракатлар», «Жойлашувлар тарихи» ва «Жойлашув аниқлиги» функсиялари ўрганилган.
ДПC хулосасига кўра, компания фойдаланувчиларнинг жойлашув маълумотларини қайта ишлашда қонунийлик, адолатлилик ва шаффофлик тамойилларига риоя этилганини етарли даражада асослай олмаган.
Шунингдек, регулятор Гоогле ушбу маълумотларни зарур бўлганидан узоқроқ муддат сақлаганини аниқлаган.
Жаримадан ташқари, Гооглеъга маълумотларни қайта ишлаш амалиётини қонунчилик талабларига мувофиқлаштириш учун олти ой муддат берилган.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!