Ўзбекистон Республикаси Президентининг ёрдамчиси Саида Мирзиёева АҚШ Халқаро молиявий тараққиёт корпорацияси (ДФC) бош ижрочи директори Бен Блек билан учрашув ўтказди.
Мулоқот давомида транспорт ва соғлиқни сақлаш соҳаларида амалга оширилиши бошланган йирик қўшма лойиҳаларни муҳокама қилдик. Шунингдек, Ўзбекистон DFC билан амалий ҳамкорликни бундан кейин ҳам изчил кенгайтириб боришга тайёр экани таъкидланди.
Учрашувда икки томонлама ҳамкорлик масалалари муҳокама қилиниб, ўзаро манфаатли йўналишлар юзасидан фикр алмашилди.
Мазкур мулоқот АҚШнинг етакчи молия институтлари билан узоқ муддатли алоқаларни янада кенгайтириш ва юртимиз иқтисодиётига тўғридан-тўғри хорижий сармояларни фаол жалб этишга қаратилган муҳим амалий қадам бўлди.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!