$
11772.95 UZS
-35.81
₽
141.14 UZS
-1.02
€
13224.55 UZS
-179.57
31° Кечаси 18°

Сирдарёда салкам 1 тонна номаълум ҳайвон гўшти аниқланди

16:23 / 18.06.2023

Сирдарёда 1 тоннага яқин истеъмолга яроқсиз гўшт аниқланди, дея хабар бермоқда вилоят ИИБ ахборот хизмати.

Қайд этилишича, "Сирдарё" ЙПХ масканида мутасадди ташкилотлар ходимлари билан ҳамкорликда тадбир ўтказилган. Тадбир давомида Самарқанд–Тошкент йўналишида ҳаракатланиб келаётган ИСУЗУ русумли автотранспорт воситаси холислар иштирокида тўхтатилиб текширилган.

Аниқланишича, Самарқанд вилояти Каттақўрғон туманида яшовчи фуқаро X.Ш. автотранспорт юкхонасида ҳеч қандай ҳужжатларсиз, келиб чиқиши номаълум бўлган 941 кг ҳайвон гўштини олиб кетаётган бўлган.

Ҳозирда аниқланган ҳолат юзасидан Сирдарё вилояти ИИБ Тезкор қидирув хизмати Жиноят қидирув бошқармаси масъул ходимлари томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.


Бу ҳам қизиқ

Мактаб битирувчилари тил ва касбни эгаллаб чиқиши керак — Президент

Мактаб битирувчилари тил ва касбни эгаллаб чиқиши керак — Президент

Президент Шавкат Мирзиёев мактаб битирувчилари катта ҳаётга камида бирор тил ва касбни эгаллаган ҳолда чиқиши зарурлигини та…
14:11 / 30.09.2026
30-СЕНТЯБРЬ: ТАРИХ ИЗЛАРИДА

30-СЕНТЯБРЬ: ТАРИХ ИЗЛАРИДА

Муҳим воқеалар
09:58 / 30.09.2026
Шавкат Мирзиёев: «Ҳеч бир технология боланинг қалбига устоздек йўл топа олмайди»

Шавкат Мирзиёев: «Ҳеч бир технология боланинг қалбига устоздек йўл топа олмайди»

Ўқитувчи ва мураббийлар билан учрашувда дунёда билим яратиш, ахборот тарқатиш ва меҳнат қилиш усуллари жадал ўзгараётгани қа…
13:57 / 30.09.2026
Ўзбекистонда қуёш панеллари ўрнатган фуқароларга 105,4 млрд сўм субсидия ажратилади

Ўзбекистонда қуёш панеллари ўрнатган фуқароларга 105,4 млрд сўм субсидия ажратилади

2026 йил август ойида «Қуёшли хонадон» дастуридан фойдаланган 61 548 нафар фуқаро қуёш панеллари орқали ишлаб чиқариб, элект…
09:34 / 30.09.2026
Ўзбекистонда шакар миқдори юқори ичимликларга огоҳлантириш ёзувлари қўйилиши мумки

Ўзбекистонда шакар миқдори юқори ичимликларга огоҳлантириш ёзувлари қўйилиши мумки

Ўзбекистонда алкоголсиз ичимликлар таркибидаги шакар миқдори ҳақида мажбурий огоҳлантирувчи ёзувлар жорий этилиши режалаштир…
16:19 / 30.09.2026
Ишлайдиган оналарнинг оилавий боғча бадали бюджет ҳисобидан қопланади

Ишлайдиган оналарнинг оилавий боғча бадали бюджет ҳисобидан қопланади

Келаси йил 1 январдан 2–3 ёшли фарзандини оилавий боғчага берган ишлайдиган оналарнинг боғча бадали бюджет ҳисобидан қоплана…
14:37 / 30.09.2026
Россияда Ту-95 ҳарбий самолёти қулаб тушди: олти киши ҳалок бўлди

Россияда Ту-95 ҳарбий самолёти қулаб тушди: олти киши ҳалок бўлди

Россиянинг Амур вилоятида Ту-95 стратегик бомбардимончи самолёти ўқув-машғулот парвози вақтида ҳалокатга учради. Экипажнинг …
09:29 / 30.09.2026
Ўзбекистонга совуқ ва нам ҳаво массалари кириб келиши кутилмоқда

Ўзбекистонга совуқ ва нам ҳаво массалари кириб келиши кутилмоқда

Жорий йилнинг 3 октябрь куни Ўзбекистоннинг шимолий ҳудудларига, 4-5 октябрь кунлари республиканинг қолган ҳудудларига совуқ…
10:09 / 02.10.2026
Ўзбекистондаги мактабларда айрим фанлар тўлиқ и тилида ўқитилади

Ўзбекистондаги мактабларда айрим фанлар тўлиқ и тилида ўқитилади

Ўзбекистондаги 100 та мактабда айрим фанлар тўлиқ инглиз тилида ўқитилади. Бу ҳақда бугун, 30 сентябрь куни Президент Шавкат…
15:47 / 30.09.2026
Туркияда шифокорлар беморнинг соғлом қулоғини операция қилди

Туркияда шифокорлар беморнинг соғлом қулоғини операция қилди

Туркиянинг Кожаэли шаҳрида шифокорлар беморнинг касалланган ўнг қулоғи ўрнига соғлом чап қулоғида жарроҳлик амалиётини ўтказ…
10:31 / 30.09.2026

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!