2026 йил август ойида «Қуёшли хонадон» дастуридан фойдаланган 61 548 нафар фуқаро қуёш панеллари орқали ишлаб чиқариб, электр тармоқларига узатган энергияси учун жами 105,4 миллиард сўм субсидия олади. Бу ҳақда Солиқ қўмитаси маълум қилди.
Субсидиянинг энг катта қисми Бухоро вилоятидаги фуқароларга — 18,9 миллиард сўм, Хоразм вилоятига — 18,3 миллиард сўм ва Қорақалпоғистон Республикасига — 12,4 миллиард сўм тўғри келмоқда.
Фуқаролар маблағни «Солиқ» мобил иловасининг «Кешбек ва имтиёзлар» → «Қуёшли хонадон» → «Картага пул ўтказиш» бўлими орқали банк картасига ўтказиб олишлари мумкин.
«Қуёшли хонадон» дастурига кўра, 2023 йил 1 апрелдан хонадонига қуёш панеллари ўрнатган жисмоний шахсларга ўз эҳтиёжидан ортган ва ягона электр энергетика тизимига узатилган ҳар бир 1 кВт·соат электр энергияси учун 1 000 сўм субсидия ажратилади. 2026 йилнинг биринчи ярмида жисмоний шахсларга электр тармоқларига узатилган қуёш энергияси учун давлат бюджетидан 330 миллиард 822 миллион сўм субсидия тўланган.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!