Самарқанд шаҳрида яшовчи, 1956 йилда туғилган муқаддам фирибгарлик билан боғлиқ жинояти учун судланган шахс «Умра» зиёратини ташкил этишга ваколати бўлмаса-да, Оқдарё туманида истиқомат қилувчи 4 нафар фуқарони Саудия Арабистонига муборак сафарга юборишни ваъда қилиб, эвазига 4800 АҚШ доллари талаб қилган.
Давлат хавфсизлик хизмати ҳамда вилоят Ички ишлар бошқармаси ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда мазкур шахс олдиндан 3000 АҚШ доллари олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланди.
Ҳозирда унга нисбатан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
«Ҳурматли фуқаролар, кундалик ҳаётда шу каби қонунбузилиш ҳолатларига дуч келсангиз, ДХХнинг 1520 қисқа рақамига қўнғироқ қилиб, хабар беринг. Шахсингизнинг сир сақланиши кафолатланади», – дейилади ДХХ хабарида.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!