Келаси йил 1 январдан 2–3 ёшли фарзандини оилавий боғчага берган ишлайдиган оналарнинг боғча бадали бюджет ҳисобидан қопланади. Бу ҳақда Президент Шавкат Мирзиёев маълум қилди.
Давлат раҳбари аёлларнинг бандлиги оилага қўшимча даромад келтириши ва болаларнинг таълим олиши учун кўпроқ шароит яратишини таъкидлади. «Аёллар ишли бўлса, оилага қўшимча даромад киради, болаларнинг билим олишига кўпроқ шароит яратилади», — деди Президент.
Шунингдек, боғча тарбиячиларига ишлаб туриб олий маълумот олиш имконияти яратилгани қайд этилди. Жорий йилда 7 минг нафар тарбиячи олийгоҳга ўқишга кирган. Улар ҳафтасига беш кун ишлаб, бир кун таълим олмоқда.
Келаси ўқув йилидан тарбиячилар учун педагогика олийгоҳларида ўқиш муддати тўрт йилдан уч йилга қисқартирилади. Боғчада камида беш йил ишлаган тарбиячи ёрдамчилари ҳам мазкур имкониятдан фойдаланиши мумкин.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!