$
11808.76 UZS
-12.42
₽
142.16 UZS
1.72
€
13404.12 UZS
-15.28
31° Кечаси 18°

Педофилларга умрбод жазо берилиши бўйича қонунни сенат маъқуллади

12:24 / 02.10.2026

Сенат 14 ёшгача бўлган болаларга нисбатан жинсий жиноятлар учун умрбод озодликдан маҳрум қилиш жазосини маъқуллади.

Олий Мажлис Сенатида 2-октабр куни бўлиб ўтган ялпи мажлисда «Болаларни зўравонликнинг барча шаклларидан ҳимоя қилиш тизими такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги қонуни кўриб чиқилди ва маъқулланди.

25 йилгача ёки умрбод озодликдан маҳрум қилиш

Қонун билан 14 ёшга тўлмаган шахснинг номусига текканлик ҳамда унга нисбатан жинсий эҳтиёжни зўрлик ишлатиб ғайритабиий усулда қондирганлик учун узоқ муддатли 25 йилгача ёки умрбод озодликдан маҳрум қилиш жазоси жорий этилмоқда.

Шунингдек, болаларнинг жинсий дахлсизлигига қарши содир этилган ўта оғир жиноятлар бўйича жавобгарликка тортиш ва ҳукмни ижро этиш муддатларининг ўтиб кетганлиги қўлланилмайди.

Боланинг ўлимига сабаб бўлган қасддан содир этилган жиноятлар учун шартли ҳукм қилиш ва жазодан муддатидан илгари шартли озод қилиш бутунлай тақиқланмоқда.

✅ Бепул юридик ёрдам ва терговни ёзиб олиш

Жинсий зўравонликдан жабрланган ёки унга гувоҳ бўлган болаларга процессуал ҳаракатларга жалб этилган илк дақиқалардан эътиборан давлат ҳисобидан бепул малакали юридик ёрдам кўрсатиш тизими жорий этилмоқда.

Зўравонликдан жабр кўрган вояга етмаганларни сўроқ қилиш жараёнини видеоёзув орқали қайд этиш, жинсий эркинликка қарши жиноят қурбони бўлган бола ва гумон қилинувчи, айбланувчи ёки судланувчи ўртасидаги юзлаштиришни махсус тартиб бўйича ўтказиш, жабрланувчи бола ва айбланувчи ўртасидаги юзлаштиришни фақат терговчи, прокурор қарори ёки суд ажрими асосида ўтказиш белгиланмоқда.

Агар зўравонлик оила аъзолари ёки яқин қариндошлар томонидан содир этилган бўлса, процессуал жараёнларда васийлик ва ҳомийлик органи вакилининг иштироки мажбурий қилиб қўйилмоқда.

✅ Таълим муассасалари ходимлари зўравонлик учун ишдан бўшатилиши мумкин

Меҳнат кодексига киритилаётган қўшимчага кўра, таълим ва тарбия муассасаларида болани тарбиялаш ва унга таълим бериш борасидаги мажбуриятлар ўз зиммасига юклатилган таълим ташкилоти ходимининг болага нисбатан зўравонлик содир этганлик учун жавобгарликка тортилганлиги муносабати билан унинг меҳнат шартномаси иш берувчининг ташаббуси билан бекор қилишга асос бўлади. Бундай шахсларнинг келгусида болалар билан ишлашига чеклов қўйилади.

Шу билан бирга, ота-оналарнинг болаларга ғамхўрлик кўрсатмаслиги, уларнинг асосий эҳтиёжларини қасддан қаноатлантирмаслиги, никоҳ ёши тўғрисидаги қонунчиликни бузиши, шунингдек, болаларни соғлиғига зарар етказувчи ахборотдан ҳимоя қилмаганлик учун маъмурий жавобгарлик чоралари кучайтирилмоқда.

Тазйиқ ва зўравонликка учраган хотин-қизлар ва болалар қайта зўравонликка учрашдан қўрқиб мурожаат қилишга иккиланмаслиги учун, уларнинг сўровига асосан яшаш манзилига ёзма ёки электрон жавоб хати юбормаслик тартиби жорий этилмоқда.

«Бу оилавий низоларнинг янада авж олиши ва қайта зўравонлик содир этилишининг олдини олишга хизмат қилади», — деди сенатор.

 



														
														Педофилларга умрбод жазо берилиши бўйича қонунни сенат маъқуллади

Педофилларга умрбод жазо берилиши бўйича қонунни сенат маъқуллади

Қонун билан 14 ёшга тўлмаган шахснинг номусига текканлик ҳамда унга нисбатан жинсий эҳтиёжни зўрлик ишлатиб ғайритабиий усул…
12:24 / 02.10.2026

														
														Ўзбекистонга совуқ ва нам ҳаво массалари кириб келиши кутилмоқда

Ўзбекистонга совуқ ва нам ҳаво массалари кириб келиши кутилмоқда

Жорий йилнинг 3 октябрь куни Ўзбекистоннинг шимолий ҳудудларига, 4-5 октябрь кунлари республиканинг қолган ҳудудларига совуқ…
10:09 / 02.10.2026

														
														Чилонзорда автомобиль устига дарахт қулади

Чилонзорда автомобиль устига дарахт қулади

2026 йил 1 октябрь куни соат 23:59 да Чилонзор тумани, Кичик ҳалқа йўли кўчасида дарахт синиб қулаши натижасида ҳаракатланиб…
09:12 / 02.10.2026

														
														14 ёшга тўлмаган болага нисбатан жинсий зўравонлик учун умрбод қамоқ жазоси белгиланмоқда

14 ёшга тўлмаган болага нисбатан жинсий зўравонлик учун умрбод қамоқ жазоси белгиланмоқда

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси болаларни зўравонликнинг барча шаклларидан ҳимоя қилишга қаратилган қонун лойиҳасини иккинчи…
17:01 / 30.09.2026

														
														Ўзбекистонда шакар миқдори юқори ичимликларга огоҳлантириш ёзувлари қўйилиши мумки

Ўзбекистонда шакар миқдори юқори ичимликларга огоҳлантириш ёзувлари қўйилиши мумки

Ўзбекистонда алкоголсиз ичимликлар таркибидаги шакар миқдори ҳақида мажбурий огоҳлантирувчи ёзувлар жорий этилиши режалаштир…
16:19 / 30.09.2026

														
														Ўзбекистондаги мактабларда айрим фанлар тўлиқ и тилида ўқитилади

Ўзбекистондаги мактабларда айрим фанлар тўлиқ и тилида ўқитилади

Ўзбекистондаги 100 та мактабда айрим фанлар тўлиқ инглиз тилида ўқитилади. Бу ҳақда бугун, 30 сентябрь куни Президент Шавкат…
15:47 / 30.09.2026

														
														Термизда Damas автомобилида 21 нафар бола олиб кетилаётгани аниқланди

Термизда Damas автомобилида 21 нафар бола олиб кетилаётгани аниқланди

Термиз шаҳрида Damas автомобилида 21 нафар вояга етмаган бола олиб кетилаётгани аниқланди. Болалар хусусий оилавий боғча тар…
15:42 / 30.09.2026

														
														Ишлайдиган оналарнинг оилавий боғча бадали бюджет ҳисобидан қопланади

Ишлайдиган оналарнинг оилавий боғча бадали бюджет ҳисобидан қопланади

Келаси йил 1 январдан 2–3 ёшли фарзандини оилавий боғчага берган ишлайдиган оналарнинг боғча бадали бюджет ҳисобидан қоплана…
14:37 / 30.09.2026

														
														Боғчаларда ўйин орқали таълим бериш дастури барча муассасаларга жорий этилади

Боғчаларда ўйин орқали таълим бериш дастури барча муассасаларга жорий этилади

Мактабгача таълим муассасаларида ўйин орқали таълим беришга қаратилган янги дастур йил якунига қадар 38 мингдан ортиқ боғчан…
14:32 / 30.09.2026

														
														Ўзбекистонда хусусий мактабларни қўллаб-қувватлаш учун янги имтиёзлар берилади

Ўзбекистонда хусусий мактабларни қўллаб-қувватлаш учун янги имтиёзлар берилади

Жорий йилда Ўзбекистонда биринчи синфга 800 минг бола қабул қилинди. Бу кўрсаткич ўтган йилга нисбатан 10 фоиз кўп. 2030 йил…
14:23 / 30.09.2026

Бу ҳам қизиқ

Ўқитувчилар учун касбий ривожланиш ваучерлари жорий этилади

Ўқитувчилар учун касбий ривожланиш ваучерлари жорий этилади

Ўзбекистонда педагоглар учун пойтахт ёки вилоят марказига бориб, бир ойлик мажбурий малака ошириш курсида ўқиш талаби бекор …
14:17 / 30.09.2026
Эъзоза Каримова Намангандаги фожиа юз берган боғчани шахсан назоратга олди

Эъзоза Каримова Намангандаги фожиа юз берган боғчани шахсан назоратга олди

Мактабгача ва мактаб таълими вазири Эъзоза Каримова Наманган вилояти Учқўрғон туманидаги 5 ёшли қизалоққа нисбатан зўравонли…
14:53 / 29.09.2026
Шавкат Мирзиёев аёллар терма жамоаларимиз ҳам Олимпиадада катта ирода ва матонат кўрсатганини таъкидлади

Шавкат Мирзиёев аёллар терма жамоаларимиз ҳам Олимпиадада катта ирода ва матонат кўрсатганини таъкидлади

Биринчи жамоа 11 турнинг еттитасида ғалаба қозониб, дунёнинг кучли шахмат мамлакатлари вакиллари билан тенгма-тенг курашди.
17:19 / 29.09.2026
Ишлайдиган оналарнинг оилавий боғча бадали бюджет ҳисобидан қопланади

Ишлайдиган оналарнинг оилавий боғча бадали бюджет ҳисобидан қопланади

Келаси йил 1 январдан 2–3 ёшли фарзандини оилавий боғчага берган ишлайдиган оналарнинг боғча бадали бюджет ҳисобидан қоплана…
14:37 / 30.09.2026
Кўп экран вақти болалар ривожидаги айрим муаммолар билан боғлиқ экани аниқланди

Кўп экран вақти болалар ривожидаги айрим муаммолар билан боғлиқ экани аниқланди

Калгари университети олимлари 64 та мамлакатдан 2,8 миллиондан ортиқ бола ҳақидаги маълумотларни таҳлил қилиб, экран қаршиси…
09:23 / 30.09.2026
Президент Жавоҳир Синдоровга мурожаат қилди

Президент Жавоҳир Синдоровга мурожаат қилди

Президент Шавкат Мирзиёев шахматчи Жавоҳир Синдоровнинг бир неча ой аввал Номзодлар турниридаги тарихий ғалабасини эслаб, ун…
16:57 / 29.09.2026
30-СЕНТЯБРЬ: ТАРИХ ИЗЛАРИДА

30-СЕНТЯБРЬ: ТАРИХ ИЗЛАРИДА

Муҳим воқеалар
09:58 / 30.09.2026
2 октябрь — ТАРИХ ИЗЛАРИДА

2 октябрь — ТАРИХ ИЗЛАРИДА

Муҳим воқеалар
08:50 / 02.10.2026
Бошланғич синф ўқувчилари учун ҳам фан олимпиадалари ўтказилади

Бошланғич синф ўқувчилари учун ҳам фан олимпиадалари ўтказилади

Бошланғич синф ўқувчилари учун ҳам фан олимпиадалари йўлга қўйилади. Келаси йилдан 4-синф ўқувчиларининг олимпиада туман бос…
14:14 / 30.09.2026
Ўзбекистонда банклар учун фирибгарлик операцияларини аниқлаш бўйича янги талаблар белгиланади

Ўзбекистонда банклар учун фирибгарлик операцияларини аниқлаш бўйича янги талаблар белгиланади

Ўзбекистонда банклар ва тўлов ташкилотларида фирибгарлик операцияларини аниқлаш бўйича янги талаблар жорий этилиши кутилмоқд…
10:35 / 30.09.2026

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!