$
11973.48 UZS
38.11
₽
146.59 UZS
1.01
€
13436.64 UZS
4.57
31° Кечаси 18°

Сурхондарёда автомобилини сотиб юборган шахс уни қайта ўғирлади

08:50 / 03.12.2022

Сурхондарёда автомашинанинг аввалги эгаси жиноий гуруҳ бўлиб транспорт воситасини олиб қочди. Бу ҳақда ИИВ Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати маълум қилди.

Қайд этилишича, жорий йилнинг 25 ноябрь куни Бойсун тумани “Ширинобод” маҳалласида яшовчи 44 ёшли М.К. Бойсун тумани ИИБга ариза билан мурожаат қилиб, жорий йилнинг 24 ноябрь кунидан 25 ноябрь кунига ўтар кечаси яшаш уйи дарвозаси олдида ўзига тегишли “ВАЗ 2107” русумли автомашинасини номаълум шахс олиб қочиб кетгани тўғрисида маълум қилган.

Олиб борилган тезкор-қидирув ишлари натижасида жабрланувчига тегишли бўлган автомашина 27 ёшли О.Б., 18 ёшли Т.Д., 18 ёшли П.М. ва вояга етмаган 17 ёшли Х.С. томонидан ўғирлангани аниқланган.

Дастлабки тергов жараёнида аниқланишича, олиб қочилган автомобиль муқаддам О.Б.га тегишли бўлгани, бироқ у кейинчалик автомашинани сотиб юборганлиги аниқланган.

“Жабрланувчи томонидан автомашина йўқолганлиги тўғрисидаги ҳуқуқни мухофаза қилувчи органларга берилган хабардан сўнг жиноятчилар томонидан автомашина яширилган ҳудуд ўзгартирилганлиги аниқланган, бироқ ИИО ходимларининг ҳамкорликдаги олиб борилган тезкор ишлари натижасида “ВАЗ 2107” русумли автомашина топилган ва тегишли тартибда ҳужжатлаштириб олинган”, – дейилади хабарда.

Мазкур ҳолат юзасидан Бойсун тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов гуруҳи томонидан мазкур шахсларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодекснинг 267-моддаси 2-қисми “Б” банди ( Транспорт воситасини бир гуруҳ шахслар томонидан олдиндан тил бириктириб олиб қочиш) билан жиноят иши қўзғатилган.

Ҳозирда ҳолат юзасидан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.


Бу ҳам қизиқ

Самарқандда 4 кишини Умрага юбориш эвазига 5 минг доллар олган шахс ушланди

Самарқандда 4 кишини Умрага юбориш эвазига 5 минг доллар олган шахс ушланди

Самарқандда тегишли лицензияга эга бўлмаган сайёҳлик фирмаси ходими тўрт кишини Умра зиёратига юборишни ваъда қилиб, 5 минг …
15:25 / 04.11.2026
Бухоро иқтисодиёти бу йил илк бор 100 триллион сўмлик маррадан ошиши кутилмоқда

Бухоро иқтисодиёти бу йил илк бор 100 триллион сўмлик маррадан ошиши кутилмоқда

Бухоро вилояти иқтисодиёти жорий йилда илк бор 100 триллион сўмлик маррадан ошиши, иқтисодий ўсиш эса 10,1 фоизни ташкил эти…
11:47 / 04.11.2026
Бухорода 300 миллион долларлик янги халқаро аэропорт қурилмоқда

Бухорода 300 миллион долларлик янги халқаро аэропорт қурилмоқда

Бухоро вилоятида халқаро стандартларга мос, қиймати 300 миллион доллар бўлган янги аэропорт қурилмоқда. Янги мажмуа бир вақт…
11:44 / 04.11.2026
Бухорода 1,7 миллион аҳолининг ичимлик суви таъминоти яхшиланади

Бухорода 1,7 миллион аҳолининг ичимлик суви таъминоти яхшиланади

Президент Шавкат Мирзиёев Бухоро вилоятига ташрифи доирасида ҳудуд иқтисодиётини ривожлантириш ва аҳоли турмуш даражасини ош…
11:40 / 04.11.2026
Тошкентда ҳаво сифати “яшил” даражага кўтарилди

Тошкентда ҳаво сифати “яшил” даражага кўтарилди

Тошкент шаҳрида 6 ноябрга ўтар кечаси ёмонлашган атмосфера ҳавоси сифати тонгга келиб яхшиланди. Миллий ҳаво сифати индекси …
16:13 / 06.11.2026
Самарқандда ШҲТ Plus илк экспертлар мулоқоти бошланди

Самарқандда ШҲТ Plus илк экспертлар мулоқоти бошланди

Самарқанд шаҳрида Хавфсизлик масалалари бўйича ШҲТ Plus биринчи экспертлар мулоқоти ўз ишини бошлади.
12:36 / 06.11.2026
“Жамиятдаги фаол фуқаро” мақомини олганларга автокредит бўйича имтиёз берилади

“Жамиятдаги фаол фуқаро” мақомини олганларга автокредит бўйича имтиёз берилади

Ўзбекистонда “Жамиятдаги фаол фуқаро” мақомини олган шахсларга автокредит бошланғич бадалининг бир қисмини қоплаб бериш, кон…
14:28 / 06.11.2026
Ўзбекистонда 132 та қурилиш ташкилоти шартномаларида харидорлар ҳуқуқларини чекловчи бандлар аниқланди

Ўзбекистонда 132 та қурилиш ташкилоти шартномаларида харидорлар ҳуқуқларини чекловчи бандлар аниқланди

Ўзбекистонда 132 та қурилиш ташкилотининг уй-жой сотиб олиш бўйича шартномаларида истеъмолчилар ҳуқуқларини чекловчи шартлар…
14:21 / 06.11.2026
Ўзбекистонда пахта етиштириш ҳажми 5 миллион тоннадан ошди: рекорд натижага қандай эришилди?

Ўзбекистонда пахта етиштириш ҳажми 5 миллион тоннадан ошди: рекорд натижага қандай эришилди?

2026 йилда Ўзбекистонда илк бор 5 миллион тоннадан ортиқ пахта хомашёси етиштирилди. Президент Шавкат Мирзиёев деҳқон ва фер…
17:11 / 05.11.2026
Тошкентда йўлни тўсиб, тўй сабабли ўйин-кулги қилган 8 киши 7 суткага қамалди

Тошкентда йўлни тўсиб, тўй сабабли ўйин-кулги қилган 8 киши 7 суткага қамалди

Тошкент шаҳрининг Олмазор туманида автомобиль йўлини тўсиб, транспорт воситалари ҳаракатига халақит берган саккиз нафар фуқа…
11:06 / 05.11.2026

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!