$
11839.59 UZS
6.22
140.42 UZS
0.63
13569.35 UZS
-8.26
31° Кечаси 18°

Талабаларнинг ҳақ тўланадиган стажировка ўташига доир тартиб ишлаб чиқилмоқда

11:18 / 07.05.2022

Олий таълим муассасалари талабаларининг давлат идораларида ҳақ тўланадиган стажировка ўташи тўғрисидаги тартиб ишлаб чиқилмоқда. Бу ҳақдаги ҳужжат лойиҳаси жамоатчилик муҳокамаси учун эълон қилинган.

Қайд этилишича, мазкур тартиб Меҳнат кодекси ҳамда “Таълим тўғрисида”ги қонунга мувофиқ олий таълим муассасалари (ҳарбий, махсус олий таълим муассасаларидан ташқари) талабаларининг давлат идораларида ҳақ тўланадиган стажировка ўташ тартибини белгилайди.

Ҳужжат лойиҳасига мувофиқ стажировка давомийлиги магистратура талабалари учун иккинчи ёки учинчи семестрни тугатганидан сўнг уч ярим ой, бакалавриат талабалари учун эса тўртинчи семестрни тугатганидан кейин бир ой этиб белгиланади.

Стажировка дастури (режа-жадвали) стажировка бошланишидан камида бир ой олдин қабул қилувчи ташкилотнинг стажировка менежери билан келишилган ҳолда амалга оширилади.

Қабул қилувчи ташкилотда стажёрларни ишга қабул қилиш ташкилотда мавжуд бўлган бўш (вакант) иш ўринлари (лавозимлари) учун ёки ўриндошлик асосида эгаллаб турилган иш ўринлари (штат лавозимлари) учун амалга оширилади.

Стажёр учун синов муддати белгиланмайди. Унинг иш вақти давомийлиги ҳафтасига 36 соатдан ошмаслиги керак (истисно ҳолларда 40 соат).

Стажёрларнинг меҳнатига ҳақ тўлаш қабул қилувчи буджет ташкилоти томонидан бўш (вакант) иш ўринлари ҳисобидан шакллантирилган меҳнатга ҳақ тўлаш фондининг тежалган маблағлари  ҳисобидан, бюджетдан ташқари ташкилотларда эса – ўз маблағлари ҳисобидан амалга оширилади.

Давлат ташкилотларида стажировкадан ўтаётган стажёрларнинг меҳнатига ҳақ тўлашда:

– магистратурада таҳсил олаётган стажёрлар учун – стажировка бошланган кунида белгиланган энг кам иш ҳақининг бир ярим баравари миқдорида;

– бакалавриатда таҳсил олаётган стажёрлар учун – стажировка бошланган кунида белгиланган энг кам иш ҳақи миқдорида белгиланади.

Шунингдек, стажировка даврида талабаларга стипендиялар умумий белгиланган тартибда тўланади.

Маълумот учун, стажёрларнинг меҳнатига ҳақ тўлаш бўйича смета харажатлари йилига 178,5 млрд. сўм, шу жумладан, магистрлар учун 42,8 млрд сўм, бакалаврлар учун 135,7 млрд. сўмни ташкил этади


Бу ҳам қизиқ

18 сентябрь кунги об-ҳаво маълумоти

18 сентябрь кунги об-ҳаво маълумоти

Тошкент шаҳрида ҳаво бироз булутли, вақти-вақти билан ўзгарувчан бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 3-8 м/с тезл…
17:15 / 17.09.2026
Президент Шавкат Мирзиёевнинг Тонгги тароват юртига ташрифи самимий учрашув ва суҳбатларга бой бўлди

Президент Шавкат Мирзиёевнинг Тонгги тароват юртига ташрифи самимий учрашув ва суҳбатларга бой бўлди

Биринчи "Осиё – Корея" саммити доирасида давлатимиз раҳбари минтақа давлатлари раҳбарлари билан мулоқот қилиб, икки томонлам…
09:06 / 17.09.2026
Инстаграм ва Фаcебоок бутун дунё бўйлаб ишламай қолди

Инстаграм ва Фаcебоок бутун дунё бўйлаб ишламай қолди

5-март куни Мета компаниясига тегишли Фаcебоок, Мессенгер ва Инстаграм ижтимоий тармоқларида бутун дунё бўйлаб кенг кўламли …
11:31 / 21.09.2026
Ўзбекистонга телефон импорти саккиз ойда салкам 20 фоизга ошди

Ўзбекистонга телефон импорти саккиз ойда салкам 20 фоизга ошди

Ўзбекистонга импорт қилинган мобил телефонлар сони 2026-йилнинг январь–август ойларида 3,26 миллион донани ташкил этди. Бу к…
10:28 / 21.09.2026
Китоб ўқиганларга пул тўланади

Китоб ўқиганларга пул тўланади

Сингапур ҳукумати аҳолини ижтимоий тармоқларда узоқ вақт ўтказишдан қайтариш ва китоб ўқишга рағбатлантириш мақсадида янги д…
09:31 / 18.09.2026
“Йил ўқитувчиси” танлови ғолиблари аниқланди

“Йил ўқитувчиси” танлови ғолиблари аниқланди

Педагоглар ўртасида Президент ташаббуси билан жорий этилган “Йил ўқитувчиси” танловининг ғолиблари аниқланди.
10:22 / 20.09.2026
Чирчиқда 17 ёшли мактаб ўқувчиси 600 минг долларлик гашиш билан ушланди

Чирчиқда 17 ёшли мактаб ўқувчиси 600 минг долларлик гашиш билан ушланди

Тошкент вилоятининг Чирчиқ шаҳрида 17 ёшли мактаб ўқувчиси Россиядан юборилган 852,2 грамм гашишни қабул қилиб олаётган вақт…
11:20 / 20.09.2026
Янги Тошкент халқаро аэропорти сабаб 7 та қабристон кўчирилади

Янги Тошкент халқаро аэропорти сабаб 7 та қабристон кўчирилади

Тошкент вилоятида қурилиши режалаштирилган Янги Тошкент халқаро аэропорти ҳудудида жойлашган 7 та қабристон кўчирилади. Бу ҳ…
14:21 / 18.09.2026
Болалар хавфсизлиги: Европа ижтимоий тармоқлар учун ёш чегарасини кучайтирмоқда

Болалар хавфсизлиги: Европа ижтимоий тармоқлар учун ёш чегарасини кучайтирмоқда

Европа Комиссияси Президенти Урсула вон дер Леен болаларни ижтимоий тармоқлардаги хавфлардан ҳимоя қилиш бўйича янги ёндашув…
10:51 / 17.09.2026
ЙПХ инспектори ўлимига сабабчи бўлган вояга етмаганга нега 2 йил 4 ой жазо берилгани изоҳланди

ЙПХ инспектори ўлимига сабабчи бўлган вояга етмаганга нега 2 йил 4 ой жазо берилгани изоҳланди

Тошкентда БМW автомобилида ЙПХ инспекторини уриб юбориб, унинг ўлимига сабаб бўлган вояга етмаган Д.Т.га 2 йил 4 ой муддатга…
09:51 / 21.09.2026

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!