$
11839.59 UZS
6.22
140.42 UZS
0.63
13569.35 UZS
-8.26
31° Кечаси 18°

Танзила Норбоева БАА Федерал миллий кенгаши раиси билан учрашди

15:59 / 03.02.2023

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Раиси Танзила Норбоева бошчилигидаги делегация Бирлашган Араб Амирликларида расмий ташриф билан бўлиб турибди.

Қайд этилишича, ташриф доирасида савдо, иқтисодиёт, инвестициялар, энергетика, қишлоқ хўжалиги, туризм масалалари бўйича ҳужжатлар, шунингдек, 10 млрд АҚШ долларидан ортиқ миқдорда савдо-иқтисодий ва инвестиция соҳаларидаги битимлар имзоланди.

Мамлакатлар ўртасидаги парламентлараро алоқалар ҳам жадал ривожланмоқда. Сенат Раиси бошчилигидаги делегациянинг БАА Федерал миллий кенгаши раиси Сақр Ғобаш билан учрашуви ҳам бўлиб ўтган.

Мулоқот чоғида Ўзбекистон ва БАА парламентлари ўртасидаги муносабатлар изчиллигини таъминлаш, хусусан, қонун ижодкорлиги ва парламент назорати йўналишларида ҳамкорликни йўлга қўйиш юзасидан фикр алмашилган. Шунингдек, гендер тенглик ва ёшлар масалалари бўйича ўзаро тажриба алмашиш мақсадга мувофиқ эканлиги билдирилган.

2 BAA Federal milliy kengashi _005.jpg

Сенат Раиси Танзила Норбоева парламентлараро ҳамкорлик мамлакатлар ўртасидаги барча даражадаги алоқаларни ривожлантиришда муҳим механизмларидан бири ҳисобланиши, олий даражада эришилган келишувлар асосида қабул қилинган “йўл хариталари”да белгиланган вазифалар ижроси устидан тизимли парламент назоратини ўрнатиш ҳамда бу соҳада Амирликлар парламенти билан ўзаро ҳамкорликни ривожлантириш ва “халқ дипломатияси”нинг муҳим жиҳати ҳисобланган “дўстлик гуруҳлари” фаолиятини жонлантириш лозимлигини таъкидлаб ўтган.

Икки давлат парламентлари аъзолари ҳамкорликнинг турли йўналишларида ҳали ишга солинмаган имкониятлар кўплигини, иқтисодиётнинг турли соҳаларидаги тажрибадан кенг фойдаланиш зарурлигини таъкидлади. Бунда парламентларнинг биргаликда савдо-иқтисодий, инвестиция, хизматлар соҳасидаги эришилган келишувларнинг амалга оширилишига хизмат қиладиган қонунчиликни такомиллаштириш бўйича ўзаро ҳамкорликни йўлга қўйиш таклиф этилди.

6 BAA Federal milliy kengashi _004.jpg

Ўз навбатида, БАА Федерал миллий кенгаши Раиси Сақр Ғобаш Ўзбекистон раҳбарияти томонидан олиб борилаётган кенг кўламли, авваламбор, аҳолини ижтимоий ҳимоялаш, иқтисодиётни ривожлантириш ва либераллаштириш йўналишидаги ислоҳотларни юқори баҳолади. С.Ғобаш икки томонлама муносабатларда савдо-иқтисодий, инвестиция соҳасидаги ҳамкорлик Амирликлар учун устуворлигини айтиб ўтди. Президент Ш.Мирзиёев ушбу муҳим масалага алоҳида эътибор бераётганини инобатга олиб, БАА Федерал миллий кенгаши Ўзбекистонда инвестиция қонунчилигини такомиллаштириш соҳасида Олий Мажлис вакиллари билан яқиндан ҳамкорлик қилишга тайёрлигини маълум қилди.

Суҳбат давомида кенг қамровли ҳамкорлик,шу жумладан, парламентлараро алоқаларни ривожлантиришдан икки томон ҳам бирдек манфаатдор эканлиги билдирилди. Хусусан, Олий Мажлис Сенати Федерал миллий кенгаши билан олий даражада эришилган келишувларни амалга ошириш, тегишли қўмиталар ўртасида ҳамкорлик алоқаларини йўлга қўйиш, электрон парламент жорий этишда тажриба алмашиш каби масалалар бўйича келишиб олдилар.

7 BAA Federal milliy kengashi _007.jpg

“Учрашув якунида икки давлат ўртасидаги сиёсий, савдо-иқтисодий, инвестициявий ва маданий-гуманитар, туристик ва бошқа алоқаларни ривожлантиришга ҳамда мустаҳкамлашга қаратилган парламент фаолиятини, парламентнинг қонун ижодкорлиги ва назорат функцияларини самарали амалга ошириш, шунингдек, савдо-иқтисодий, инвестициявий, маданий-гуманитар, илмий-техникавий, туристик ва бошқа соҳаларда қонун ҳужжатларини қўллаш амалиётини ривожлантириш борасида ахборот ва тажриба алмашишни кенгайтириш каби масалаларни қамраб олган Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати ва Бирлашган Араб Амирликлари Федерал миллий кенгаши ўртасида ҳамкорлик тўғрисида меморандум имзоланди”, – дейилади хабарда.


Бу ҳам қизиқ

Туркияда халқаро қидирувдаги шахс қўлга олинди

Туркияда халқаро қидирувдаги шахс қўлга олинди

У 5 миллиард сўм кредит олиб, тўламай қочиб юрган.
09:32 / 21.09.2026
Самолётда жанжал кўтарган йўловчи скотч билан боғланди

Самолётда жанжал кўтарган йўловчи скотч билан боғланди

АҚШда самолёт бортида тартибсизлик чиқарган 67 ёшли йўловчи экипаж ва бошқа йўловчилар томонидан ўриндиғига ёпишқоқ лента ҳа…
10:06 / 18.09.2026
Қирғизистонда президентлик сайловлари санаси ўзгартирилди

Қирғизистонда президентлик сайловлари санаси ўзгартирилди

Қирғизистонда президентлик сайловларини ўтказиш санаси ўзгартирилди. Жогорку Кенеш регламентига киритилган тузатишга кўра, а…
09:38 / 18.09.2026
18 сентябрь кунги об-ҳаво маълумоти

18 сентябрь кунги об-ҳаво маълумоти

Тошкент шаҳрида ҳаво бироз булутли, вақти-вақти билан ўзгарувчан бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 3-8 м/с тезл…
17:15 / 17.09.2026
Инстаграм ва Фаcебоок бутун дунё бўйлаб ишламай қолди

Инстаграм ва Фаcебоок бутун дунё бўйлаб ишламай қолди

5-март куни Мета компаниясига тегишли Фаcебоок, Мессенгер ва Инстаграм ижтимоий тармоқларида бутун дунё бўйлаб кенг кўламли …
11:31 / 21.09.2026
Украина Москвага энг йирик дрон ҳужумини уюштирди. Қурбонлар бор.

Украина Москвага энг йирик дрон ҳужумини уюштирди. Қурбонлар бор.

Россия пойтахти Москва сўнгги бир сутка ичида энг йирик дрон ҳужумига учради. Ҳаво ҳужумидан мудофаа кучлари кеча,-19 сентяб…
16:29 / 20.09.2026
Актриса Ёдгора Зиёмуҳаммедова вафот этди.

Актриса Ёдгора Зиёмуҳаммедова вафот этди.

Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган артист, театр ва кино санъатининг таниқли вакили Ёдгора Зиёмуҳаммедова 74 ёшида в…
08:26 / 18.09.2026
“Йил ўқитувчиси” танлови ғолиблари аниқланди

“Йил ўқитувчиси” танлови ғолиблари аниқланди

Педагоглар ўртасида Президент ташаббуси билан жорий этилган “Йил ўқитувчиси” танловининг ғолиблари аниқланди.
10:22 / 20.09.2026
Тошкент шаҳар солиқ бошқармаси собиқ бошлиғига жиноят иши қўзғатилди

Тошкент шаҳар солиқ бошқармаси собиқ бошлиғига жиноят иши қўзғатилди

Тошкент шаҳар солиқ бошқармасининг собиқ бошлиғи Юнусжон Насимжоновга нисбатан жиноят иши қўзғатилиб, иш судга оширилган. Бу…
15:58 / 21.09.2026
Тошкент аэропортида 1,3 млрд сўмлик олтин ва заргарлик буюмларини яширган шахс ушланди

Тошкент аэропортида 1,3 млрд сўмлик олтин ва заргарлик буюмларини яширган шахс ушланди

«Тошкент-АЭРО» ихтисослаштирилган божхона комплексида қиймати 1,3 миллиард сўмга яқин заргарлик буюмлари ва олтин қуймаларин…
15:50 / 21.09.2026

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!