Ўзбекистонда озиқ-овқат маҳсулотлари, ёнилғи ва уй-жой нархлари бўйича статистик маълумотларни тақдим этувчи “NarxStat” очиқ маълумотлар платформаси ишга туширилди. Бу ҳақда 13 ноябрь куни Миллий статистика қўмитасида ўтказилган матбуот анжуманида маълум қилинди.
Қўмита томонидан яратилган narx.stat.uz платформасида истеъмол нархлари индекси, асосий озиқ-овқат маҳсулотлари ва ёнилғининг ҳудудлар ҳамда туманлар кесимидаги ҳафталик ўртача нархлари, уй-жой бозори нархлари индекси ва саноат ишлаб чиқарувчилари нархлари ҳақидаги маълумотлар жойлаштирилган.
Шунингдек, фойдаланувчилар платформада инфляция ва истеъмол харажатлари калькуляторларидан фойдаланиши, статистик маълумотларни CSV ва JSON форматларида юклаб олиши мумкин. Маълумотларни API орқали ҳам рўйхатдан ўтмасдан олиш имконияти яратилган.
Эслатиб ўтамиз, 2026 йил апрель ойида Марказий банк томонидан ҳам narxtahlil.uz нархлар мониторинги платформаси ишга туширилган эди. Унда 30 турдаги асосий озиқ-овқат маҳсулотларининг ҳафталик ўртача нархлари ва инфляция кўрсаткичларини кузатиш мумкин.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!