$
11973.48 UZS
38.11
₽
146.59 UZS
1.01
€
13436.64 UZS
4.57
31° Кечаси 18°

“Тез ёрдам” хизмати учун 117 та “Volkswagen Caddy” автомашиналари ҳудудларга тарқатилди

14:43 / 23.02.2023

Дунё тажрибасида тез тиббий ёрдам хизматидаги автотранспорт воситаларини ишлатиш муддати ўртача 5-8 йилни ташкил этади. Юртимизда ҳам фойдаланилаётганига 8 йилдан ошган автомашиналарни янгилаш лозимлиги белгиланган.

Шу сабабли Соғлиқни сақлаш вазирлиги “103” хизматида эскирган автоуловларни босқичма-босқич замонавийларига алмаштириш чораларини кўрмоқда.

Хусусан, Республика тез тиббий ёрдам маркази автопарки 220 та “Volkswagen Caddy” тез тиббий ёрдам машиналари билан таъминланган эди. Бугун эса “Jizzakh auto” томонидан ушбу турдаги автомобилларнинг 117 донадан иборат навбатдаги партияси ҳудудларга тақдим этилди.

Биринчи босқичда 230 дона Б тоифадаги “Ford” реанимобиллари Тез тиббий ёрдамни ривожлантириш жамғармаси ҳисобидан Тошкент ва Самарқанд шаҳарларида фойдаланиш учун етказиб берилди. Натижада 2022 йилга келиб бундай замонавий автоуловлар сони 541 тага етди. Уларни жиҳозлашда шифокор ҳамда беморларга қулайлик яратишга алоҳида эътибор берилган.

Иккинчи босқичда 1000 дона А тоифали тез тиббий ёрдам машинаси харид қилиниши кўзда тутилган бўлиб, ушбу мақсадда Осиё тараққиёт банки лойиҳаси асосида кредит маблағлари ажратилган. Бу орқали тизимдаги маънан эскирган “Дамас” автомобилларини янгилаш кўзда тутилмоқда.

Ҳозиргача қарийб 340 та “Volkswagen Caddy” жойларга етказиб берилди. Ушбу автомобиллар тақсимоти ҳудудлардаги аҳоли сони ва тез тиббий ёрдам машиналарини янгилаш эҳтиёжидан келиб чиққан ҳолда шакллантирилмоқда.

Таъкидлаш лозимки, бешинчи авлод А тоифали “Volkswagen Caddy” мутлақо янги МҚБ платформасида ишлайди. Улар 1,6 МПИ атмосферали мотор билан жиҳозланган бўлиб, 6 поғонали механик узатмалар қутиси ва 110 от кучига эга. 100 километр масофага автомобил аралаш циклда 7 литр ёнилғи сарфлайди.

Республика тез тиббий ёрдам маркази директори Абдувоит Ғафуровнинг маълум қилишича, харид қилиниши режалаштирилган яна 640 та тез тиббий ёрдам машинаси ҳам “Hunday”, “Ford”, “Volkswagen”, “Iveco” каби жаҳон брендларига тегишли бўлиши кутилмоқда.


Бу ҳам қизиқ

Ўзбекистонда пахта етиштириш ҳажми 5 миллион тоннадан ошди

Ўзбекистонда пахта етиштириш ҳажми 5 миллион тоннадан ошди

2026 йилда Ўзбекистонда илк бор 5 миллион тоннадан ортиқ пахта хомашёси етиштирилди. Бу мамлакат пахтачилиги тарихидаги реко…
15:53 / 05.11.2026
Криштиану Роналду Португалия терма жамоасидаги фаолиятини якунлади

Криштиану Роналду Португалия терма жамоасидаги фаолиятини якунлади

Португалиялик ҳужумчи Криштиану Роналду миллий терма жамоадаги фаолиятини якунлаганини расман эълон қилди. 41 ёшли футболчи …
16:14 / 05.11.2026
Тошкентда ҳаво сифати “яшил” даражага кўтарилди

Тошкентда ҳаво сифати “яшил” даражага кўтарилди

Тошкент шаҳрида 6 ноябрга ўтар кечаси ёмонлашган атмосфера ҳавоси сифати тонгга келиб яхшиланди. Миллий ҳаво сифати индекси …
16:13 / 06.11.2026
ЙПХ ходимини ҳақорат қилиб, видеони Инстаграмъга жойлаган фуқаро 8 суткага қамалди

ЙПХ ходимини ҳақорат қилиб, видеони Инстаграмъга жойлаган фуқаро 8 суткага қамалди

Андижон вилоятининг Бўстон туманида йўл-патрул хизмати инспекторини ҳақорат қилиб, ҳолат акс этган видеони Инстаграмъга жойл…
15:40 / 04.11.2026
Қаршидаги 43-мактаб таъмирланади, 1-боғча ўрнида 360 ўринли янги бино қурилади

Қаршидаги 43-мактаб таъмирланади, 1-боғча ўрнида 360 ўринли янги бино қурилади

Қашқадарё вилоятининг Қарши шаҳридаги 43-мактаб ва 1-сонли мактабгача таълим ташкилотининг шароити ўрганилди. Боғча биноси а…
13:35 / 04.11.2026
Ўзбекистонда газ ва кўмир тақсимоти устидан назорат кучайтирилади

Ўзбекистонда газ ва кўмир тақсимоти устидан назорат кучайтирилади

Ўзбекистонда куз-қиш мавсумида аҳолига ажратилган газ ва кўмир маҳсулотларини ўз вақтида ҳамда тўлиқ етказиб бериш устидан н…
14:32 / 06.11.2026
Тошкент аэропортида 1 млрд сўмдан ортиқ заргарлик буюмларини ноқонуний олиб кириш ҳолатлари аниқланди

Тошкент аэропортида 1 млрд сўмдан ортиқ заргарлик буюмларини ноқонуний олиб кириш ҳолатлари аниқланди

Тошкент халқаро аэропортида хориждан умумий қиймати 1 миллиард 20,6 миллион сўмлик заргарлик буюмларини ноқонуний олиб кириш…
14:24 / 05.11.2026
Вилоят наркология муассасаси фаолиятини такомиллаштириш бўйича янги дастур ишлаб чиқилади

Вилоят наркология муассасаси фаолиятини такомиллаштириш бўйича янги дастур ишлаб чиқилади

Вилоят наркология муассасаси фаолияти ўрганилди. Ташрифдан кўзланган мақсад соҳадаги мавжуд ҳолатни жойида баҳолаш ва тизимд…
09:22 / 05.11.2026
Ҳаво ифлосланишига қарши кураш: корхоналар ёпилди, янги назорат ускунаси ишга туширилди

Ҳаво ифлосланишига қарши кураш: корхоналар ёпилди, янги назорат ускунаси ишга туширилди

Ўзбекистонда атмосфера ҳавосини муҳофаза қилиш бўйича назорат тадбирлари кучайтирилмоқда. Сўнгги кунларда экологик талабларг…
16:34 / 04.11.2026
Ўзбекистонда пахта етиштириш ҳажми 5 миллион тоннадан ошди: рекорд натижага қандай эришилди?

Ўзбекистонда пахта етиштириш ҳажми 5 миллион тоннадан ошди: рекорд натижага қандай эришилди?

2026 йилда Ўзбекистонда илк бор 5 миллион тоннадан ортиқ пахта хомашёси етиштирилди. Президент Шавкат Мирзиёев деҳқон ва фер…
17:11 / 05.11.2026

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!