9 июнь куни Тошкент шаҳрининг Сергели туманида темирйўл корхонаси ходими канал оқимига тушиб кетган қизнинг ҳаётини сақлаб қолди. Маълум қилинишича, “Тошкент минтақавий темир йўл узели” филиали ходими Аъзам Иброҳимов хизмат вазифасини бажараётган вақтида Қорасув канали бўйида ёрдам сўраб чақираётган икки нафар қизни кўриб қолган.
У дарҳол каналга тушиб, кучли оқим таъсирида хавф остида қолган қизлардан бирини қутқаришга муваффақ бўлган. Қаҳрамонлик кўрсатган темирйўлчи “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ раҳбарияти томонидан ташаккурнома, эсдалик совғаси ва пул мукофоти билан тақдирланди.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!