$
11794.88 UZS
-25.52
138.67 UZS
-0.38
13685.60 UZS
1.12
31° Кечаси 18°

“Тойлоқтумангаз”даги бахтсиз ҳодисадан 7 кун ўтиб, ҳокимлик муносабат билдирди

14:42 / 26.03.2022

Самарқанд вилояти Тайлоқ тумани ҳокимлиги “Тойлоқтумангаз” газ таъминоти корхонасида юз берган бахтсиз ҳодисадан 7 кун ўтиб “тилга кирди”.

Ҳокимлик ўз муносабатида жорий йилнинг 18 март куни соат 15:00ларда “Тойлоқтумангаз” газ таъминоти бўлими электрон газ ҳисоблагич муҳандисининг хизмат хонасида портлаш содир бўлгани, натижада 2 нафар ходим ҳамда 2 нафар мурожаат билан келган фуқаролар тан жароҳати олганини тасдиқлаб, ҳодисага кондиционернинг портлаши сабаб бўлганини маълум қилган. 

“Дастлабки маълумотларга кўра мазкур хонада ўрнатилган ва ишлаб турган “Artel” русумли кондиционер чақнаши натижасида хонада портлаш содир бўлганлиги аниқланган. Воқеа жойидан носоз ҳолатда келган бир дона кондиционер ашёвий далил сифатида олинган”, – дейилади ҳокимлик муносабатида.

Шунингдек, тан жароҳати олган фуқароларнинг аҳволи яхши эканлиги ҳам маълум қилинган.  

Ҳокимлик, шунингдек, мазкур ҳолат бўйича “асослантирилмаган хабарлар тарқалаётгани” ҳақида огоҳлантириб, фуқаролардан аниқ ва ишончли манбалардан ахборот олишларини сўраган.

Шу ўринда айрим саволлар пайдо бўлади: 4 кишини жароҳатлаган бахтсиз ҳодисага нега ўз вақтида (токи интернет нашрларида эълон қилинмагунича) расмий муносабат билдирилмади?

Xabardor.uz таҳририятига келиб тушган мурожаатда хонада газ ҳиди сезилгани ҳақида гап борган эди. Шунда бахтсиз ҳодисага кондиционернинг портлаши сабаб бўлганми ёки ишлаб турган кондиционер хонада тўпланган газ ҳисобига портлаганми?

Нега портлаш бўлган хона тезда таъмирлаб қўйилди? Ёки нега корхона мутасаддилари жабрланганлардан ҳеч қаерга мурожаат қилмасликларини сўради?..

Ҳокимлик ҳодиса хронологиясини келтириш билан биргаликда юқоридаги саволларга ҳам жавоб берса, яхши бўлар эди...   


Бу ҳам қизиқ

Хитойда қишлоқ уйининг бир қисми қулаб тушди: 5 киши ҳалок бўлди

Хитойда қишлоқ уйининг бир қисми қулаб тушди: 5 киши ҳалок бўлди

Хитойнинг Сичуан провинсиясида оилавий тадбир вақтида уйнинг бир қисми қулаб тушиши оқибатида 5 киши ҳалок бўлди, 17 киши жа…
09:54 / 19.08.2026
Хорижга ишга юбориш ва виза расмийлаштириш билан боғлиқ фирибгарлик ҳолатларига чек қўйилди

Хорижга ишга юбориш ва виза расмийлаштириш билан боғлиқ фирибгарлик ҳолатларига чек қўйилди

Давлат хавфсизлик хизмати, Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти ҳамда Ички ишлар органлари ходимлари ҳамкорлигид…
09:58 / 17.08.2026
Президент Шавкат Мирзиёевнинг тадбиркорлар билан очиқ мулоқотдаги нутқидан асосий фикрлар

Президент Шавкат Мирзиёевнинг тадбиркорлар билан очиқ мулоқотдаги нутқидан асосий фикрлар

➖ Беш йилда бизнесга тўсиқ бўлган минглаб масалаларга ечим берди, бу борада 84 та Қонун, 861 та фармон ва қарор қабул қилинд…
14:51 / 18.08.2026
Автобусларда йўлкира тўламаганларга жарима 10 бараваргача оширилиши мумкин

Автобусларда йўлкира тўламаганларга жарима 10 бараваргача оширилиши мумкин

Ўзбекистонда автобус, троллейбус ва трамвайларда йўлкира тўламай юрган йўловчиларга нисбатан жарималарни ошириш таклиф қилин…
15:01 / 17.08.2026
Тошкент ҳайвонот боғида ҳайвонларга тош отган эркак жаримага тортилди

Тошкент ҳайвонот боғида ҳайвонларга тош отган эркак жаримага тортилди

Тошкент ҳайвонот боғида шер ва жайраларга тош отган эркак 2 миллион 884 минг сўм миқдорида жаримага тортилди. Бу ҳақда ҳайво…
16:18 / 19.08.2026
“Қорасув-Бўка-Бекобод” йўлида мудҳиш ЙТҲ

“Қорасув-Бўка-Бекобод” йўлида мудҳиш ЙТҲ

Ижтимоий тармоқларда “Қорасув-Бўка-Бекобод” автомобиль йўлида содир бўлган йўл транспорт ҳодисаси акс этган видео кенг тарқа…
14:22 / 18.08.2026
Қурилиш асбоблари ичидан синтетик наркотик моддалар аниқланди

Қурилиш асбоблари ичидан синтетик наркотик моддалар аниқланди

“Хавфсиз ва соғлом юрт” тезкор-профилактик тадбирлари доирасида Давлат хавфсизлик хизмати ҳамда Ички ишлар органлари ходимла…
16:08 / 19.08.2026
Кучли таъсир қилувчи дори воситалари савдоси билан шуғулланиб келган шахслар ушланди

Кучли таъсир қилувчи дори воситалари савдоси билан шуғулланиб келган шахслар ушланди

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқд…
09:14 / 18.08.2026
Тошкентдаги кўп қаватли уйда ёнғин содир бўлди

Тошкентдаги кўп қаватли уйда ёнғин содир бўлди

Мирзо Улуғбек туманида содир бўлган ёнғин тўғрисида маълумот берилди.
09:46 / 17.08.2026
Роналду жорий йил охирида фаолиятини якунлаши мумкин

Роналду жорий йил охирида фаолиятини якунлаши мумкин

Португалиялик футбол юлдузи Криштиану Роналду 2026 йил якунида профессионал фаолиятини тугатиши мумкин. Бу ҳақда футболчи “В…
11:45 / 17.08.2026

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!