“Уддалаб бўлмас топшириқ” франшизасининг саккизинчи фильми намойиши Голливуд актёрларининг давом этаётган иш ташлаши туфайли деярли бир йилга қолдирилди.
Фильмининг жаҳон премьераси аввал кутилганидек 2024 йил 28 июнда эмас, 2025 йилнинг 25 майида бўлиб ўтади.
SAG-AFTRA актёрларининг иш ташлаши июль ойида бошланган. Улар кўпроқ маош ва роялти, стриминг хизматларидан олинадиган тўловларни ошириш ва суратга олишда сунъий интеллект технологияларидан фойдаланишга чекловлар қўйишни талаб қилмоқда. Уюшма ва киностудиялар ўртасидаги музокаралар сешанба куни давом этиши кутилмоқда.
Тасвирга олиш гуруҳлари ишидаги узилишлар бошқа бир қатор кутилаётган фильмлар премьераларининг кейинга сурилишига олиб келди. Шундай қилиб, “Қасоскорлар: Канг сулоласи” ва “Қасоскорлар: Яширин урушлар” бир йилга қолдирди. Жеймс Кемероннинг учинчи “Аватар”и 2025 йил декабрида, режалаштирилганидан бир йил кечроқ чиқади.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!