NATO'нинг янги бош котиби учта устувор вазифа устида ишлашини айтди: Киевга ёрдам бериш, иттифоқ мудофаасини кучайтириш ва иттифоқчилар билан ҳамкорликни мустаҳкамлаш. Россия ҳукумати Украинанинг нейтрал ва блокдан ташқари мақомини талаб қилмоқда.
Нидерландиянинг собиқ бош вазири Марк Рутте NATO бош котиби лавозимига кириш маросимида Украина иттифоқ аъзоси бўлиши кераклигини айтди.
Рутте Киевни қўллаб-қувватлашни унинг устуворликлари рўйхатидаги учта асосий масалалардан бири деб атади. “Биз Украинанинг суверен, мустақил, демократик давлат сифатида қолишига ишонч ҳосил қилишимиз керак”, дейди Марк Рутте.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!