$
11808.76 UZS
-12.42
₽
142.16 UZS
1.72
€
13404.12 UZS
-15.28
31° Кечаси 18°

Йил якунига қадар “Меҳрибонлик уйлари”даги 350 нафар бола уй-жой билан таъминланади

15:43 / 29.04.2022

Президент Шавкат Мирзиёев раислигида эҳтиёжманд аҳолининг ижтимоий ҳимоясини янада кучайтириш чора-тадбирлари юзасидан видеоселектор йиғилиши бошланди. Бу ҳақида президент матбуот хизмати хабар бермоқда. 

“Улуғ айём – Рамазон ҳайити байрами арафасида эҳтиёжманд аҳолимизнинг ижтимоий ҳимоясини янада кучайтириш масалаларини кўриб чиқамиз.

Биз Янги Ўзбекистон тараққиёт стратегиясида ижтимоий адолат тамойили асосида аҳолининг ёрдамга муҳтож қатламларини қўллаб-қувватлаш ва камбағалликни бартараф этишни давлат сиёсатининг устувор йўналиши этиб белгиладик.

Бу сиёсат бугун биз барпо этаётган халқпарвар ва адолатли давлатнинг асосий хусусиятига айланмоқда.

Бугунги муборак кунларда халқимизга хос олижаноблик ва меҳр-мурувват рамзи сифатида нуронийларимиз, ёлғиз ва эҳтиёжманд бўлган опа-сингилларимиз, ака-ука ва фарзандларимизга эътибор кўрсатиш, ҳолидан хабар олиб, дардига малҳам бўлиш, ўйлайманки, Яратганга ҳам, халқимизга ҳам, албатта, хуш келади”, дейди давлат раҳбари йиғилиш аввалида.

Шунингдек, йиғилишда охирги йилларда ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болалар, боқувчисини йўқотган хотин-қизлар, ногиронлиги бўлган шахслар, оғир касалликка чалинганларга ғамхўрлик кўрсатиш бўйича янги тизим яратилгани таъкидланган. 

Ушбу тизимга мувофиқ, жумладан: 

– “Меҳрибонлик уйлари”даги 1,5 мингга яқин ўғил-қизлар оилаларга олинди, 116 та оилавий уй ташкил қилиниб, 700 га яқин фарзандлар ота-она бағрида вояга етиши учун шароит яратилди.

Бунинг ҳисобига, 10 та “Меҳрибонлик уйи”, 4 та “Болалар шаҳарчаси” ва 2 та “Болалар уйлари” ёпилди;

– ўтган йили 757 нафар бола уй-жой билан таъминланди, 2022 йил якунига қадар яна 350 та ажратилади;

– давлат ҳисобидан 4 мингдан зиёд болаларда мураккаб операциялар ўтказилди;

– ўтган йили 42 мингга яқин ногиронлиги бўлган шахсларга олиб берилди;

– ўтган йили эшитиш қобилияти заиф 555 нафар бола кохлеар имплант билан таъминланди, жорий йилда яна 250 нафар болага шундай ёрдам кўрсатилади;

Шунингдек,  4 минг нафар кўзи ожиз болаларга Брайл алифбоси тарқатилди.


Бу ҳам қизиқ

Термизда Damas автомобилида 21 нафар бола олиб кетилаётгани аниқланди

Термизда Damas автомобилида 21 нафар бола олиб кетилаётгани аниқланди

Термиз шаҳрида Damas автомобилида 21 нафар вояга етмаган бола олиб кетилаётгани аниқланди. Болалар хусусий оилавий боғча тар…
15:42 / 30.09.2026
Президент Жавоҳир Синдоровга мурожаат қилди

Президент Жавоҳир Синдоровга мурожаат қилди

Президент Шавкат Мирзиёев шахматчи Жавоҳир Синдоровнинг бир неча ой аввал Номзодлар турниридаги тарихий ғалабасини эслаб, ун…
16:57 / 29.09.2026
Ўзбекистонда хусусий мактабларни қўллаб-қувватлаш учун янги имтиёзлар берилади

Ўзбекистонда хусусий мактабларни қўллаб-қувватлаш учун янги имтиёзлар берилади

Жорий йилда Ўзбекистонда биринчи синфга 800 минг бола қабул қилинди. Бу кўрсаткич ўтган йилга нисбатан 10 фоиз кўп. 2030 йил…
14:23 / 30.09.2026
Ўзбекистонда қуёш панеллари ўрнатган фуқароларга 105,4 млрд сўм субсидия ажратилади

Ўзбекистонда қуёш панеллари ўрнатган фуқароларга 105,4 млрд сўм субсидия ажратилади

2026 йил август ойида «Қуёшли хонадон» дастуридан фойдаланган 61 548 нафар фуқаро қуёш панеллари орқали ишлаб чиқариб, элект…
09:34 / 30.09.2026
Мактаб битирувчилари тил ва касбни эгаллаб чиқиши керак — Президент

Мактаб битирувчилари тил ва касбни эгаллаб чиқиши керак — Президент

Президент Шавкат Мирзиёев мактаб битирувчилари катта ҳаётга камида бирор тил ва касбни эгаллаган ҳолда чиқиши зарурлигини та…
14:11 / 30.09.2026
14 ёшга тўлмаган болага нисбатан жинсий зўравонлик учун умрбод қамоқ жазоси белгиланмоқда

14 ёшга тўлмаган болага нисбатан жинсий зўравонлик учун умрбод қамоқ жазоси белгиланмоқда

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси болаларни зўравонликнинг барча шаклларидан ҳимоя қилишга қаратилган қонун лойиҳасини иккинчи…
17:01 / 30.09.2026
Марокаш тарихида илк бор аёл бош вазир этиб тайинланди

Марокаш тарихида илк бор аёл бош вазир этиб тайинланди

29 сентябрь куни Марокаш қироли Муҳаммад ВИ Фотима Заҳро ал-Мансурийни мамлакат бош вазири лавозимига тайинлади. Шу тариқа у…
10:28 / 30.09.2026
Ўзбекистонда банклар учун фирибгарлик операцияларини аниқлаш бўйича янги талаблар белгиланади

Ўзбекистонда банклар учун фирибгарлик операцияларини аниқлаш бўйича янги талаблар белгиланади

Ўзбекистонда банклар ва тўлов ташкилотларида фирибгарлик операцияларини аниқлаш бўйича янги талаблар жорий этилиши кутилмоқд…
10:35 / 30.09.2026
Ўзбекистондаги мактабларда айрим фанлар тўлиқ и тилида ўқитилади

Ўзбекистондаги мактабларда айрим фанлар тўлиқ и тилида ўқитилади

Ўзбекистондаги 100 та мактабда айрим фанлар тўлиқ инглиз тилида ўқитилади. Бу ҳақда бугун, 30 сентябрь куни Президент Шавкат…
15:47 / 30.09.2026
Ишлайдиган оналарнинг оилавий боғча бадали бюджет ҳисобидан қопланади

Ишлайдиган оналарнинг оилавий боғча бадали бюджет ҳисобидан қопланади

Келаси йил 1 январдан 2–3 ёшли фарзандини оилавий боғчага берган ишлайдиган оналарнинг боғча бадали бюджет ҳисобидан қоплана…
14:37 / 30.09.2026

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!