Россиянинг Узоқ Шарқ федерал округида вақтинчалик меҳнат фаолияти давомида оғир молиявий вазиятга тушиб қолган бир гуруҳ Ўзбекистон фуқаролари мамлакатга қайтарилди. Бу ҳақда “Дунё” ахборот агентлиги хабар берди.
Маълум қилинишича, фуқаролар хорижда юзага келган молиявий қийинчиликлар сабабли Ўзбекистоннинг Владивостокдаги Бош консулхонасига мурожаат қилиб, ватанга қайтишда амалий ёрдам сўраган.
Дипломатлар томонидан кўрилган чоралар натижасида улар 2026 йил 10 ноябрь куни Миграция агентлиги жамғармаси маблағлари ҳисобидан Ўзбекистонга қайтарилган.
Ватанга қайтарилганлар орасида Бухорода туғилган Э.Э., Фарғоналик Қ.Н. ва унинг вояга етмаган фарзанди С.А., шунингдек, Самарқанд вилоятида туғилган Б.Д. ва унинг ўғли Б.Н. бор.
“Дунё” ахборот агентлиги хабарида қайд этилишича, мазкур ёрдам хорижда қийин вазиятга тушиб қолган фуқароларни қўллаб-қувватлаш, уларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш ҳамда хавфсиз тарзда ватанга қайтишига кўмаклашиш доирасида амалга оширилган.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!