$
11911.71 UZS
-29.94
₽
146.49 UZS
-1.16
€
13319.67 UZS
-63.34
31° Кечаси 18°

Мактабга дарёдан қайиқда сузиб ўтиб қатнайдиган қизчага китоблар жамланмаси ва ноутбук берилди (видео)

16:07 / 29.12.2022

Ижтимоий тармоқларда кўплаб муҳокамаларга сабаб бўлган мактабга дарёдан қайиқда сузиб ўтиб қатнайдиган ўқувчи қизга ҳоким китоблар жамланмаси ва ноутбук совга қилди. Бу ҳақда Сирдарё вилояти матбуот хизмати хабар берди.

Маълум қилинишича, Сирдарё вилояти ҳокими вазифасини бажарувчи Акмалжон Махмудалиев Гулистон тумани Соҳилобод маҳалласидаги 15-умумтаълим мактабига ташриф буюрган ва ўқувчи қиз, асли Тошкент вилояти Бекобод тумани Янги ҳаёт маҳалласида яшовчи Замира Тўйчиеванинг онаси билан суҳбатда бўлган.

“Аввало, қизингизни жасоратини кўриб қойил қолдим. Илмга чанқоқлиги шундоққина кўриниб турипди. Чуқур таълим олиши учун қўлимиздан келган барча ёрдамни кўрсатамиз!”, — дейди вилоят ҳокими.

Вилоят ҳокими Акмалжон Махмудалиев ўқувчи қизнинг онаси билан суҳбатлашар экан, қизни “жасорат”и сабаб эшкак эшиш спортига беришни таклиф қилди.

“Кўрамиз, балки шундай “жасорат”и сабаб қизингизни эшкак эшиш спортига берармиз. Ростан, шундайлардан чемпион чиқади”,– дейди ҳоким.

Шунингдек, Замира Тўйчиевага ўқишда фойдаланиши учун ноутбук, китоблар жамланмаси ҳамда янги йил совғалари берилган.

 


Бу ҳам қизиқ

Тошкентдаги халқаро турнирга келган қозоғистонлик ёш футболчилар заҳарланди

Тошкентдаги халқаро турнирга келган қозоғистонлик ёш футболчилар заҳарланди

Тошкент шаҳрида ўтказилаётган «Do‘stlik Cup 2026» халқаро футбол фестивалида иштирок этиш учун келган қозоғистонлик ёш футбо…
17:24 / 02.11.2026
Ўзбекистонда экстремистик ташкилотларда иштирок этганлик учун 10 йилгача қамоқ жазоси белгиланди

Ўзбекистонда экстремистик ташкилотларда иштирок этганлик учун 10 йилгача қамоқ жазоси белгиланди

Ўзбекистонда экстремизмга қарши курашиш соҳасидаги қонунчиликка ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди. Унга кўра, экстремистик,…
09:39 / 04.11.2026
Қаршида 1,4 минг гектар ернинг сув таъминоти яхшиланади

Қаршида 1,4 минг гектар ернинг сув таъминоти яхшиланади

Қашқадарё вилоятининг Қарши шаҳрида “Чап тармоқ” каналини бетонлаштириш ва унинг атрофини ободонлаштириш ишлари бошланади. Л…
15:35 / 04.11.2026
Фарғонада департамент терговчиси 100 минг доллар пора билан ушланди

Фарғонада департамент терговчиси 100 минг доллар пора билан ушланди

Фарғона вилоятида Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти Фарғона шаҳар бўлими терговчиси 100 минг доллар пора олга…
13:02 / 03.11.2026
Қаршидаги 43-мактаб таъмирланади, 1-боғча ўрнида 360 ўринли янги бино қурилади

Қаршидаги 43-мактаб таъмирланади, 1-боғча ўрнида 360 ўринли янги бино қурилади

Қашқадарё вилоятининг Қарши шаҳридаги 43-мактаб ва 1-сонли мактабгача таълим ташкилотининг шароити ўрганилди. Боғча биноси а…
13:35 / 04.11.2026
Бухоро иқтисодиёти бу йил илк бор 100 триллион сўмлик маррадан ошиши кутилмоқда

Бухоро иқтисодиёти бу йил илк бор 100 триллион сўмлик маррадан ошиши кутилмоқда

Бухоро вилояти иқтисодиёти жорий йилда илк бор 100 триллион сўмлик маррадан ошиши, иқтисодий ўсиш эса 10,1 фоизни ташкил эти…
11:47 / 04.11.2026
Тошкентда ноқонуний тамаки маҳсулотлари савдоси билан шуғулланган шахслар ушланди

Тошкентда ноқонуний тамаки маҳсулотлари савдоси билан шуғулланган шахслар ушланди

Тошкент шаҳрида акциз маркаси бўлмаган тамаки маҳсулотларини ноқонуний сотиш билан шуғулланган бир неча шахслар ушланди.
10:10 / 03.11.2026
Бухорода 300 миллион долларлик янги халқаро аэропорт қурилмоқда

Бухорода 300 миллион долларлик янги халқаро аэропорт қурилмоқда

Бухоро вилоятида халқаро стандартларга мос, қиймати 300 миллион доллар бўлган янги аэропорт қурилмоқда. Янги мажмуа бир вақт…
11:44 / 04.11.2026
Ўзбекистонда иккита йирик халқаро рекрутинг компанияси фаолияти йўлга қўйилади

Ўзбекистонда иккита йирик халқаро рекрутинг компанияси фаолияти йўлга қўйилади

Ўзбекистонда келаси йили иккита йирик халқаро рекрутинг компаниясининг фаолиятини йўлга қўйиш режалаштирилмоқда. Улар мутаха…
12:42 / 02.11.2026
Самарқандда Умра сафарига юбориш эвазига 3 минг доллар талаб қилган раҳбар ушланди

Самарқандда Умра сафарига юбориш эвазига 3 минг доллар талаб қилган раҳбар ушланди

Самарқанд шаҳрида фуқарони Умра зиёратига юборишни ваъда қилиб, бунинг эвазига 3 минг АҚШ доллари талаб қилган туристик фирм…
09:27 / 04.11.2026

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!