Яқинда ижтимоий тармоқларда бир фуқаронинг кўп қаватли уйлардаги лифтнинг кузатув камерасига уриб шикаст етказгани тасвирланган видео кенг тарқалди.
Ички ишлар органларининг тезкор қидирув-суриштирув ишлари натижасида ушбу кимсанинг шахсига аниқлик киритилган. Маълум бўлишича, ҳуқуқбузар Оқдарё туманида туғилган 28 ёшли Ж.К. бўлиб чиққан. Бу ҳақда Самарқанд вилояти ИИБ Ахборот хизмати хабар қилмоқда.
Хабарга кўра, воқеа Самарқанд шаҳридаги Қорасув массивида содир бўлган. Жамоат безориси ушбу ишини спиртли ичимлик истеъмол қилган ҳолатида содир этганлигини тан олган ва қилмишидан пушаймон эканлигини билдирган. Унга 15 суткалик маъмурий қамоқ ва етказилган зарар учун 4 миллион 517 минг сўм миқдорида жарима жазоси тайинланган.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!