Қашқадарё вилоятининг Қамаши туманида оилавий нодавлат боғча ходимларининг эътиборсизлиги сабабли 3 ёшли тарбияланувчи иссиқ машина ичида қолиб кетиб, фожиали тарзда ҳалок бўлди.
Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигига кўра, воқеа жорий йилнинг 4 июнь куни Қамаши туманидаги “Зафар” МФЙда жойлашган оилавий нодавлат боғчада содир бўлган.
Мазкур ҳолат юзасидан ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари томонидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари бошланган.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!