Афғонистон ҳукумати 31 август куни содир бўлган кучли зилзиладан сўнг қидирув-қутқарув операцияларини тўлиқ якунлади.
Бу ҳақда Кунар вилояти губернатори Қудратуллоҳ Абу Ҳамза Al Jazeera телеканалига маълум қилди.
“Зилзиладан кейин омон қолганларни қидириш ишлари якунланди. Ҳалок бўлганлар сони 2204 кишига етди, деярли 4000 киши жароҳат олди”, — деган у.
Зилзила эпицентри жойлашган ҳудуд раҳбари ҳукумат жабрланганлар ва кўчирилганларни жойлаштириш учун чодирлар жиддий танқислигига дуч келаётганини таъкидлаган.
Маълумот учун, 1 сентябрга ўтар кечаси юз берган 6 магнитудали зилзилада қурбонларнинг аксарияти Кунар вилоятидан бўлган. Ундан кейин 4,5–5,2 магнитудали афтершоклар қайд этилган. Афғонистон аҳолиси асосан пахса деворли уйларда яшагани боис вайронагарчилик кўлами кенг бўлган. Афғонистон Ҳинд ва Евросиё литосфера плиталари тўқнашган ҳудудда жойлашгани учун сейсмик хавфи юқори бўлган мамлакат ҳисобланади. Бундан ташқари, Шарқий Афғонистоннинг тоғли ҳудудлари кўчкиларга моил ҳисобланади.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!