$
12002.93 UZS
-1.55
₽
146.74 UZS
0.18
€
13156.41 UZS
0.7
31° Кечаси 18°

АКТ вазири “Мета” компанияси вакили билан учрашди

08:32 / 24.09.2022

Кеча, 23 cентябрь куни Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазири Шерзод Шерматов “Meta” компаниясининг Хитой, Мўғулистон ва Марказий Осиёдаги давлат сиёсати бўйича бошқарувчи директори Жорж Чен билан учрашув ўтказди. Бу ҳақда вазирлик матбуот хизмати хабар берди.

Қайд этилишича, ушбу учрашувни ташкил этишдан асосий мақсад – Ўзбекистон Президентининг жорий йил 14 апрелдаги Ўзбекистонни минтақавий IT хабга айлантириш бўйича берган топшириғи ижросини таъминлаш ва “Meta” компанияси билан ҳамкорликда ўзбек ёшларига қўшимча онлайн даромад топиш имкониятларини яратишдан иборат эканлиги айтилди.

Учрашувда “Meta” вакили билан Ўзбекистонда IT ва рақамли технологиялар соҳасида иқтидорли мутахассисларини тайёрлашда кўмаклашиш масалалари муҳокама қилинди.

Шунингдек, компания вакили томонидан “Metaverse” лойиҳаси доирасида қўшма тренинглар ўтказиш, инновацион ишланмаларни республикага жалб қилиш, шунингдек, миллий IT хизматларнинг экспорт қилиш имкониятлари бўйича таклифлар берилган.

Компания вакили томонидан Марказий Осиёда биринчи марта “Meta Blueprint” рақамли маркетинг бўйича махсус ўқитиш ва сертификатлаш дастурининг расман тайёр эканлигини билдирди.

Мазкур дастур доирасида тингловчилар “Facebook” ва “Instagram” ижтимоий тармоқларида бизнесни илгари суриш, реклама самарадорлигини ошириш метадологиялари ва ушбу платформалар тизимининг ишлаш тамойиллари бўйича билим олишлари мумкинлиги таъкидланди.

Бундан ташқари, тадбиркор аёллар фаолиятини янада ривожлантириш мақсадида электрон тижорат платформалари имкониятлари бўйича ўқув-семинарларини ташкил қилиш имкониятлари мавжуд эканлиги айтиб ўтилди. Шу билан бирга, Шерзод Шерматов ҳам компания билан расмий ишлаш муҳимлигини қайд этиб, келгусида ҳам ўзаро манфаатли ҳамкорликни давом эттиришга тайёрлигини билдирди.


Бу ҳам қизиқ

Ўзбекистонда 8,4 миллиард долларлик давлат активлари ва ер майдонлари сотувга чиқарилади

Ўзбекистонда 8,4 миллиард долларлик давлат активлари ва ер майдонлари сотувга чиқарилади

Ўзбекистонда 2026–2027 йилларда умумий қиймати 8,4 миллиард долларлик давлат активлари, кўчмас мулк объектлари ва ер майдонл…
15:47 / 19.11.2026
Ўзбекистонда банклар мижозларга нақд пул беришни узлуксиз таъминлаши шарт

Ўзбекистонда банклар мижозларга нақд пул беришни узлуксиз таъминлаши шарт

Ўзбекистонда аҳоли ва тадбиркорларнинг нақд пул олиш ҳуқуқини кафолатловчи янги тартиб жорий этилади. Унга кўра, банклар фуқ…
16:18 / 19.11.2026
Паркентда 47 гектарлик “Олтин бел” туристик мажмуаси барпо этилди

Паркентда 47 гектарлик “Олтин бел” туристик мажмуаси барпо этилди

Президент Шавкат Мирзиёев Паркент туманида қурилиш материаллари саноати ва туризмни ривожлантириш масалалари юзасидан инвест…
15:04 / 20.11.2026
Ўзбекистонда муддатидан олдин пенсияга чиқиш учун онлайн ариза топшириш йўлга қўйилди

Ўзбекистонда муддатидан олдин пенсияга чиқиш учун онлайн ариза топшириш йўлга қўйилди

Ўзбекистонда корхона тугатилиши ёки штатлар қисқариши сабабли ишдан бўшатилган фуқаролар учун муддатидан олдин пенсияга чиқи…
09:43 / 20.11.2026
Ўзбекистонда инвесторларга 10 йилгача солиқ ва божхона имтиёзлари берилмоқда

Ўзбекистонда инвесторларга 10 йилгача солиқ ва божхона имтиёзлари берилмоқда

Президент Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон – Туркия бизнесни қўллаб-қувватлаш бўйича юқори даражадаги кенгаш йиғилишида мамлакатда…
14:56 / 19.11.2026
Ўзбекистон турк инвесторларини Янги Тошкентдаги лойиҳаларда иштирок этишга чақирди

Ўзбекистон турк инвесторларини Янги Тошкентдаги лойиҳаларда иштирок этишга чақирди

Ўзбекистон Туркия компанияларини қишлоқ хўжалиги, инфратузилма ва қурилиш соҳаларидаги қўшма лойиҳаларга жалб этмоқчи. Бу ма…
14:19 / 19.11.2026
Жиззахдаги АЭС қурилиши учун 2,2 миллиард долларлик қурилиш материаллари талаб этилади

Жиззахдаги АЭС қурилиши учун 2,2 миллиард долларлик қурилиш материаллари талаб этилади

Ўзбекистонда йирик стратегик лойиҳаларни маҳаллий қурилиш материаллари билан таъминлаш бўйича янги вазифалар белгиланди. Хус…
15:26 / 20.11.2026
Ўзбекистонда 10 ойда коррупцияга алоқадор 1 565 нафар ходим ишдан бўшатилди

Ўзбекистонда 10 ойда коррупцияга алоқадор 1 565 нафар ходим ишдан бўшатилди

Ўзбекистонда 2026 йилнинг январь-октабр ойларида коррупцияга алоқадор 1 565 нафар ходим билан меҳнат шартномаси бекор қилинд…
09:49 / 20.11.2026
АҚШда маҳкумнинг қатл этилиши бир соатдан ортиқ давом этди

АҚШда маҳкумнинг қатл этилиши бир соатдан ортиқ давом этди

1996 йилда олмос сотувчисини ўлдирганликда айбланиб, ўлим жазосига ҳукм қилинган Рейналдо Деннеснинг қатл этилиши бир соатда…
14:46 / 20.11.2026
Ўзбекистон 2026–2027 йилларда 8,4 миллиард долларлик давлат активларини сотувга чиқаради

Ўзбекистон 2026–2027 йилларда 8,4 миллиард долларлик давлат активларини сотувга чиқаради

Ўзбекистонда 2026–2027 йилларда умумий қиймати 8,4 миллиард долларлик давлат активлари, кўчмас мулк объектлари ва ер майдонл…
14:43 / 19.11.2026

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!

Энг кўп ўқилганлар

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!