Фарғона вилоятининг Данғара туманида электр энергияси учун тўланган маблағни абонент ҳисобига киритмай, ўз эҳтиёжларига ишлатиб юборган электр таъминоти ходимлари фош этилди. Дастлабки маълумотларга кўра, Департаментнинг Данғара тумани бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда туман электр таъминоти корхонаси муҳандиси ҳамда ушбу корхонанинг собиқ ходими ўзаро тил бириктириб, фуқаронинг ишончига киргани аниқланган.
Улар электр энергияси учун тўлов сифатида фуқародан 16 миллион сўм олган, бироқ маблағни абонент ҳисоб рақамига ўтказмаган. Шунингдек, фуқаронинг электр ҳисоблагичи биллинг тизимидан чиқариб юборилгани ва олинган пул шахсий эҳтиёжлар учун сарфлангани маълум бўлган. Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг фирибгарликка оид моддаси билан жиноят иши қўзғатилган. Ҳозирда тергов ҳаракатлари давом эттирилмоқда.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!