Ўзбекистонда 2025 йил якунларига кўра, аҳолининг ўртача умр кўриш давомийлиги 75,4 ёшни ташкил этди. Бу ҳақда Миллий статистика қўмитаси маълум қилди. Статистик маълумотларга кўра, аёлларнинг ўртача умр кўриш давомийлиги 77,3 ёшни ташкил этган бўлса, эркакларда бу кўрсаткич 72,9 ёшни қайд этган. Шундай қилиб, мамлакатда аёллар эркакларга нисбатан ўртача 4,4 йил узоқроқ умр кўрмоқда. Бу эса умр кўриш давомийлиги бўйича аёллар етакчилик қилаётганини кўрсатади.
Шунингдек, 2026 йил 1 январь ҳолатига Ўзбекистон аҳолисининг ўртача ёши 29,5 ёшни ташкил этган. Ҳудудлар кесимида энг ёш аҳоли Сурхондарё вилоятида истиқомат қилмоқда. Ушбу вилоятда аҳолининг ўртача ёши 27,4 ёш этиб қайд этилган.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!