Франсия пойтахти Парижда аномал иссиқлик оқибатида бир сутка ичида 109 нафар инсон вафот этди. Бу ҳақда тез тиббий ёрдам хизмати маълумотларига таяниб, Франcеинфо хабар берди.
Маълум қилинишича, 26 июнь куни пойтахтда ҳаво ҳарорати қарийб 39 даражага етган. Шу куни 24 соат давомида 109 та ўлим ҳолати қайд этилган. Ваҳоланки, йилнинг шу даврида кунлик ўртача ўлим ҳолатлари сони еттитани ташкил этади. Қайд этилишича, мазкур статистикага фақат тез ёрдам ходимлари томонидан уйларда ва жамоат жойларида қайд этилган ўлим ҳолатлари киритилган. Шифохоналарда юз берган ўлим ҳолатлари эса ҳисобга олинмаган. Шу билан бирга, худди шу даврда шифокорларга 3,4 мингга яқин чақирув келиб тушган.
«Фамилй Обсèқуэс» дафн маросимлари бюроси директори Фабен Юге журналистларга берган интервюсида аномал иссиқлик туфайли ўлимлар сони кескин ошгани сабабли Париждаги морглар тўлиб кетганини маълум қилди.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!