MH-60 Black Hawk вертолёти Вашингтон штатидаги Люис-Маккорд қўшма базаси яқинида ҳалокатга учраши оқибатида АҚШ армиясининг тўрт аскари ҳалок бўлди.
Таъкидланишича, вертолёт 17 сентябрь куни кечқурун “мунтазам машғулот парвозини” амалга ошираётган вақтда Люис-Маккорд ҳарбий базаси яқинида қулаган.
Ҳалокат сабаблари ҳали номаълум, айни пайтда ҳарбий қўмондонлик тергов олиб бормоқда.
ТАССга кўра, 160-махсус операциялар авиация полки бутун дунё бўйлаб авиация миссияларини ташкил қилади ва ўтказади.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!