Олимлар боқий умр кўриш сири муттасил асал истеъмол қилиб туриш туфайлидир, деб таъкидлашади. У фойдали ширинлик бўлиши билан бирга, танага қувват бағишловчи дори ҳамдир. Етти мўъжизанинг бири бўлган асал турли касалликларга дармон бўлишда чинакам мўъжиза экани қадимдан исботланган. Сиз ушбу мақолада асалнинг қандай мўъжизага қодир эканлиги билан танишиш имконига эгасиз.
Шифобахш хусусиятлари
Асал тана аъзоларини тозалайди, меъда-ичак деворларидаги хилтларни йўқотади, мияни ортиқча ва зарарли нарсалардан халос этади. Асал фалаж, истиқсо, сариқ касалликларига даво бўлади. Асални сувда эритиб оғиз бўшлиғи чайқалса, томоқдаги йирингли яраларнинг сўрилиб кетишига ёрдам беради. Оғиздаги жароҳат ва яраларни, шунингдек, танглай, тил, ҳиқилдоқ, бодомча безлар, оғиздаги иллатларни тозалайди, милк ва тишларни мустаҳкамлаб, оқартиради.

Шамоллашга даво
Асалли чой балғам кўчирувчи, ўпка шамоллашида энг яхши восита. Булардан ташқари, асал дармонсизликда, сил касаллигида қувват бағишлайдиган табиий даводир. Бунинг учун асални ҳар хил сабзи шарбати ёки сут билан кунига 60-100 граммдан истеъмол қилиш фойдалидир.
Тумов хасталигини олдини олиш учун саримсоқни пўстлоғидан тозалаб қириб, тенг миқдорда асал билан яхшилаб қориштирилади. Ухлаш олдидан бир чойқошиғини қайнатилган сув билан 3-5 кун давомида ичилади. Асал истеъмол қилиб турилганда одам организмининг иммунобиологик реактивлиги, яъни бир қатор хасталикларга нисбатан бардошлилиги ортади. Асал ташқи муолажа сифатида кўз яллиғланиши ва оқ тушишига барҳам беради. Унинг шарбати бурунга томизилса сурункали тумовга қарши таъсир кўрсатади.
Юракка қувват бағишлайди
Доимо оз-оздан асал еб юрилганда юрак фаолияти яхшиланади, одамнинг қуввати ортади, қон таркиби яхшиланади, гемоглобин ошади ва ҳоказо. Юрак хасталиги бор беморларга асални оз-оздан истеъмол қилиш тавсия этилади. Асал сут, сузма, мевалар билан ейилса яхши бўлади.

Буйрак касалликларига фойдали
Асал таркибида жуда оз миқдорда оқсил бўлиши билан бирга, унда ортиқча туз бўлмайди. Буйрак хасталикларига наъматакли дамлама асал билан ёки бир-икки стакан миқдорда турп шарбатига аралаштириб ичилади. Мабодо буйракда қум, зарра, тош бўлса, зайтун ёғи, асал ҳамда лимон шарбатини аралаштириб, бир ошқошиқдан кунига 3 маҳал ичиш керак.
Болалар учун фойдали маҳсулот
Болалар қайд қилганда, юқумли касалликларда, қабзиятда, анорекцияда, яъни хушбўй моддалар ҳамда витамин B10 мавжуд бўлганлиги туфайли асал тавсия қилинади.
Шуни ёдда тутиш лозимки, тоза асал билан сунъий асални ажратиб олинг. Мабодо, бол арилар шакар билан озиқлантирилган бўлса, шифобахшлик даражаси сусайиши билан бирга баъзи касалликларга салбий таъсир кўрсатиши мумкин.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!