Жорий йилдан бошлаб хорижий ва нодавлат олий таълим ташкилотларидан давлат ОТМларига ўқишни кўчиришда миллий ва халқаро сертификатлар инобатга олинади. Бу ҳақда Олий таълим, фан ва инноватсиялар вазирлиги маълум қилди. Қайд этилишича, Вазирлар Маҳкамасининг 2026-йил 11-июндаги 299-сон қарорига мувофиқ, мос ва турдош бакалавриат йўналишларига ўқишни кўчиришда чет тили ҳамда умумтаълим фанлари бўйича миллий ёки халқаро сертификатга эга талабгорларга тегишли фанлардан табақалаштирилган ёки максимал балл берилади. Вазирлик мазкур тартиб 2026-йил 12-июндан кучга кирганини ва жорий йилги ўқишни кўчириш жараёнида ҳам тўлиқ амал қилишини эслатди.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!