Ўзбекистонлик УФC жангчиси Богдан Гусков навбатдаги жангини ярим оғир вазн тоифасининг собиқ чемпиони Магомед Анкалаевга қарши ўтказади. Бу ҳақда УФC маълум қилди. Қайд этилишича, америкалик Халил Роунтри олган жароҳати сабаб 25-июль куни Абу-Дабидаги Этиҳад Аренада бўлиб ўтадиган УФC Фигҳт Нигҳт турнирининг марказий жангида иштирок эта олмайди.
Унинг ўрнини Богдан Гусков эгаллайди. Маълумот учун, Гусков фаолияти давомида 18 та ғалабага эришган бўлиб, уларнинг барчасини муддатидан олдин якунлаган. Шундан 13 таси биринчи раунддаёқ қўлга киритилган. УФC рейтингида Магомед Анкалаев ярим оғир вазн тоифасида 1-ўринда, Богдан Гусков эса 10-ўринни эгаллаб турибди.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!