Сирдарё вилоятида табиий газдан ноқонуний фойдаланган автомобилларга газ тўлдириш компрессор шохобчаси (АГТКШ) фош этилди. Бу ҳақда Ўзенергоинспексия маълум қилди.
Қайд этилишича, Ўзенергоинспексия ва “Ҳудудгазтаъминот” АЖ ҳамкорлигида Бахт шаҳрида ўтказилган назорат тадбирида “Ш.С.” МЧЖга қарашли АГТКШда газ ҳисоблагичига ташқи таъсир кўрсатилиб, табиий газдан ноқонуний фойдаланилгани аниқланган. Мазкур қонунбузарлик оқибатида газ таъминоти корхонасига 1 миллиард 599 миллион сўм миқдорида зарар етказилгани маълум қилинди.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!