Маълум қилинишича, Исроил Бош вазири Бинямин Нетаняху Фаластин давлати тузилишига йўл қўймасликка ваъда берган.
Маале Адумимдаги тадбирда нутқ сўзлаган бош вазир Исроил Ғарбий Соҳилдаги ерларни жойлаштиришда давом этишини таъкидлади.
“Фаластин давлати бўлмайди деган ваъдамизни бажарамиз, бу ер бизга тегишли”, – деди у.
Жорий йилнинг май ойида Исроил ҳукумати Ғарбий Соҳилда 22 та янги яҳудий посёлкаси қурилишини маъқуллаган эди. Яҳудий давлати шу тариқа аҳоли пунктлари инфратузилмасини кенгайтирмоқчи ва Исроилнинг минтақадаги стратегик мавқеини мустаҳкамламоқчи эканлиги билдирилди.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!