$
11911.71 UZS
-29.94
₽
146.49 UZS
-1.16
€
13319.67 UZS
-63.34
31° Кечаси 18°

Билим тренд бўлиши керак!

10:45 / 20.11.2023

"Бизнинг доимий энг катта орзу-мақсадимиз ёшлар ўртасида билим ва ақл-заковатга қизиқишни тренд даражасига чиқариш бўлиб келган. Биз бундан икки йил аввал ҳар бир йигит-қиз билими ва ақл-идрокини намоён эта оладиган форматни таклиф қилгандик. Ёшлар ўзига бўлган ишончни мустаҳкамлайдиган ўйин майдонини яратдик. Бугун “Заковат-Гамбит” турнири доирасида юртимизнинг зукко ёшлари шахмат тахтасида машҳур жаҳон чемпионлари Владимир Крамник ва Хоу Ифанга қарши дона сурдилар.

Ишончим комилки, бу воқеа уларнинг ҳар бирида унутилмас таассурот қолдирди ва кейинги чўққиларни забт этишда замин бўлиб хизмат қилади. Иштирокчилар эса, ўз навбатида, миллатимиз учун намуна бўлиб қолади. Ақлли, ёрқин ва истеъдодли фарзандлар намунаси", - дея таъкидлаган Саида Мирзиёева.

"Шахсан мен ишонаманки, таълимни ривожлантириш, илмни трендга олиб чиқиш йўлидаги барча лойиҳаларимиз келажакда ўз мевасини беради. Уриламиз, суриламиз лекин барибир мақсадимизга етамиз.
Масалан, куни кеча Илон Маскнинг навбатдаги янги ракетаси осмонда портлаб кетди. Ёки бўлмаса "В этом обновлении исправлени ошибки..." деб номланган Apple'нинг иОС 17.1.1 операцион тизими ҳам юклаб олиш учун телефонимизда пайдо бўлди. Иш бор жойда хато бўлади. Лекин иғвогарларнинг сассиқ гапларига қараб, бўшашиб ҳеч нарса қилмай, қўлни қовуштириб ўтирганида эди, Илон Маск бугунги даражага етиб келмаган бўларди.

Шунинг учун ҳам майда хатоларни деб катта хатоларни тузатиш учун қилаётган ислоҳотларимизга халақит беришга уринманг. Ундан кўра дуо қилинг. Ўзингиздан тортиб ҳатто бизгача инсоф сўранг. Мен хам дуо қиламан.

Илоҳим юртимиз илмлилар, олим-у ўқимишлилар юртига айлансин.
Буюк Ўзбекистоннинг мавқеи янада баланд бўлсин. “Заковат Гамбит” ғолибларига мукофотлар муборак бўлсин", - дея ёзган Комил Алламжонов.


Бу ҳам қизиқ

Мирзиёев айрим ҳудудларда меҳнат мигрантлари даромади пастлигини танқид қилди

Мирзиёев айрим ҳудудларда меҳнат мигрантлари даромади пастлигини танқид қилди

Президент Шавкат Мирзиёев меҳнат миграциясига бағишланган йиғилишда ҳудудлар кесимида хорижда ишлаётган фуқароларнинг ўртача…
11:48 / 02.11.2026
Фуқароларни хорижга ишга жойлаштириш тизими хусусий секторга ўтказилади

Фуқароларни хорижга ишга жойлаштириш тизими хусусий секторга ўтказилади

Ўзбекистонда фуқароларни хорижга ишга жойлаштириш тизимини энг ишончли хусусий бандлик агентликларига тўлиқ ўтказиш режалашт…
15:03 / 02.11.2026
Ўзбекистонда 200 мингга яқин ёш хорижда ишлаш учун тил сертификатига эга

Ўзбекистонда 200 мингга яқин ёш хорижда ишлаш учун тил сертификатига эга

Президент Шавкат Мирзиёев хорижда юқори даромадли иш ўринларига эга бўлиш учун чет тилларини биладиган ёшларни касбга тайёрл…
14:54 / 02.11.2026
Ўзбекистонда мобил радарлар ҳақида огоҳлантирувчи белгилар мажбурияти бекор қилинди

Ўзбекистонда мобил радарлар ҳақида огоҳлантирувчи белгилар мажбурияти бекор қилинди

Ҳукумат қарорига мувофиқ, 2026 йил 30 октябрдан Ўзбекистон автомобиль йўлларида мобил радарлар жойлашган ҳудуд ҳақида ҳайдов…
11:19 / 02.11.2026
Мирзиёев хориждаги ўзбекистонликлар муаммоларини ҳал қилиш учун янги тизим жорий этишни топширди

Мирзиёев хориждаги ўзбекистонликлар муаммоларини ҳал қилиш учун янги тизим жорий этишни топширди

Президент Шавкат Мирзиёев 2 ноябрь куни Тошкент шаҳрининг Учтепа туманидаги «Интил» халқаро тил ва касбга ўқитиш марказида м…
12:51 / 02.11.2026
Хориждаги иш ўринлари ҳақидаги маълумотлар ҳар бир маҳаллага етказилади

Хориждаги иш ўринлари ҳақидаги маълумотлар ҳар бир маҳаллага етказилади

Ўзбекистонда хорижда ишлаш истагидаги фуқаролар учун мавжуд бўш иш ўринлари, касбий талаблар ва тил билиш шартлари ҳақидаги …
12:58 / 02.11.2026
Европа ва бошқа давлатларда ўзбекистонликлар учун иш имкониятларидан фойдаланилмаётганини танқид қилди

Европа ва бошқа давлатларда ўзбекистонликлар учун иш имкониятларидан фойдаланилмаётганини танқид қилди

Европа Иттифоқи илк бор Марказий Осиёдан мутахассисларни жалб этиш масаласини миграция стратегиясига киритди. Президент Шавк…
11:54 / 02.11.2026
Аёл ва унинг тўрт фарзандини ёқиб юборган эркак умрбод қамоқ жазосига ҳукм қилинди

Аёл ва унинг тўрт фарзандини ёқиб юборган эркак умрбод қамоқ жазосига ҳукм қилинди

Қашқадарё вилоятининг Ғузор туманида аёл ва унинг тўрт нафар вояга етмаган фарзанди устига бензин сепиб, ёқиб юборган эркак …
11:23 / 02.11.2026
Европада уй-жой харажатлари энг юқори бўлган давлатлар маълум бўлди

Европада уй-жой харажатлари энг юқори бўлган давлатлар маълум бўлди

Европанинг қатор давлатларида аҳоли даромадининг катта қисмини уй-жой харажатларига сарфламоқда. 2025 йил якунларига кўра, Г…
09:47 / 04.11.2026
Ўзбекистонда иккита йирик халқаро рекрутинг компанияси фаолияти йўлга қўйилади

Ўзбекистонда иккита йирик халқаро рекрутинг компанияси фаолияти йўлга қўйилади

Ўзбекистонда келаси йили иккита йирик халқаро рекрутинг компаниясининг фаолиятини йўлга қўйиш режалаштирилмоқда. Улар мутаха…
12:42 / 02.11.2026

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!