Навоий вилоятининг айрим давлат мактабгача таълим ташкилотлари аномал иссиқ сабаб 4 кунга ўз фаолиятини тўхтатди. Бу ҳақда вилоят Мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси маълум қилди. Қарорга кўра, Учқудуқ, Нурота, Томди ҳамда Конимех туманларидаги айрим давлат боғчалари 14–17-июль кунлари вақтинча ёпилади.
Қайд этилишича, вилоятнинг бошқа ҳудудларидаги боғчаларда санитария-гигиена талаблари ва зарур шарт-шароитлар ўрганилмоқда. Зарурат туғилганда қўшимча қарорлар қабул қилинади. Давлат мактабгача таълим ташкилотлари 20-июлдан бошлаб одатдаги тартибда фаолиятини давом эттиради.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!