Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (ЖССТ) Ўзбекистон ва Марказий Осиёнинг айрим ҳудудлари юқори сейсмик фаоллик зонасида жойлашгани сабаб зилзилаларга тайёргарликни кучайтириш зарурлигини таъкидлади.
ЖССТ маълумотига кўра, 2000–2023-йилларда табиий офатлар билан боғлиқ ўлимларнинг ярмидан кўпи зилзилалар ҳиссасига тўғри келган. Мутахассислар Ўзбекистон, Қирғизистон ва Тожикистон ҳудудларини қамраб олган Фарғона водийсига алоҳида эътибор қаратмоқда.
Ташкилот эҳтимолий зилзилаларда шифохоналарнинг узлуксиз ишлаши ҳал қилувчи аҳамиятга эга эканини қайд этиб, тиббиёт муассасаларининг сейсмобардошлигини ошириш, фавқулодда тиббий гуруҳларни тайёрлаш, мунтазам ўқув машғулотларини ўтказиш ҳамда аҳолининг энг заиф қатламларини ҳимоя қилишни тавсия этди.
ЖССТ таъкидлашича, кучли зилзилалар содир бўлишидан олдин уларга пухта тайёргарлик кўриш инсонлар ҳаётини сақлаб қолишнинг энг муҳим омилларидан биридир.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!