Эндиликда ҳокимликлар томонидан қабул қилинган ноқонуний норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар фуқаролар томонидан маъмурий судда бевосита низоланиши мумкин.
Бундай ҳужжатлар муайян ҳудуддаги кўплаб фуқароларнинг ҳуқуқ ва манфаатларига таъсир қилиши мумкин. Янги тартиб фуқароларга уларнинг ҳуқуқларини бузувчи норматив ҳужжатлар устидан суд орқали ҳимояланиш имкониятини кенгайтиради.
Давлат органлари қўллайдиган чоралар мутаносиб бўлиши керак
Давлат органлари фуқаро ёки тадбиркорга нисбатан таъсир чораси қўллаганда, унинг қонуний мақсадга мослиги ва мутаносиблигига риоя қилиши керак.
Маъмурий судларга эндиликда давлат органи ўзига берилган бир нечта қарордан бирини танлаш ваколатидан қонуний ва асосли фойдаланганини ҳам текшириш ваколати берилади. Суд қўлланган чора зарур чегарадан ошиб кетмаганига ҳам баҳо беради.
Суд қарорини бажармаган мансабдор жавобгарликка тортилади
Маъмурий суд қарорини бажармаган мансабдор шахсга нисбатан дастлаб жарима қўлланади. Агар суд қарори ижро этилмаса, қонунда назарда тутилган чораларни кўриш учун прокурорга хабар берилади.
Янги тартибнинг асосий мақсади — суд қарорларининг ижросини таъминлаш ва фуқаронинг суд орқали тан олинган ҳуқуқи амалда тикланишига эришишдир.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!