Ўзбекистон Республикаси ва Туркия Республикаси ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлари ўртасидаги самарали ҳамкорлик натижасида халқаро қидирувда бўлган С.А. Туркия ҳудудида аниқланиб, қўлга олинди ҳамда Ўзбекистонга қайтарилди.
С.А. ажратилган кредит маблағларини ўзлаштириш ва растрата қилиш йўли билан талон-торож қилиб, давлат бюджетига жами 5 миллиард сўм миқдорида зарар етказганликда гумон қилинмоқда. У Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 167-моддаси 3-қисми билан халқаро қидирувга берилган эди.
Мазкур шахс тегишли тергов ва процессуал ҳаракатларни давом эттириш учун Ўзбекистон Республикасининг ваколатли органларига топширилди.
Ўзбекистон ва Туркия ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлари ўртасидаги яқин ҳамкорлик жиноятчиликка қарши курашиш, халқаро қидирувдаги шахсларни аниқлаш ҳамда уларнинг жавобгарликдан қочиб юришига йўл қўймаслик йўналишида изчил давом этмоқда.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!