$
12555.16 UZS
-25.11
147.69 UZS
2.94
13430.25 UZS
-16.8
38° Кечаси 23°

Жигар учун энг фойдали маҳсулотлар

09:34 / 23.06.2024

Жигар – инсон организмидаги энг муҳим органлардан бири. У қонни зарарли моддалардан тозалаб, танада витамин ва минералларни сақлайди. Шунингдек, яллиғланишни назорат қилиб, энергия ишлаб чиқаради.

Қуйида жигар учун энг фойдали бўлган 10 та маҳсулот ҳақида маълумот берамиз.

1. Қовоқ. Бу маҳсулот бета-каротиннинг бой манбаи ҳисобланиб, ушбу модда жигарни ҳимоя қилишга ёрдам берадиган кучли антиоксидант ҳисобланади. Ундаги C, E, калий, магний ва темир каби муҳим витамин ва минераллар жигар фаолиятини яхшилайди ва унинг ҳимоя механизмларини мустаҳкамлайди.

Қовоқда кўп миқдорда сув ва тола бўлиб, улар жигарни тозалашга ёрдам беради ва зарарли моддаларни организмдан чиқариб ташлашни тезлаштиради. Шу билан бирга, ёғ миқдори кам ва паст калорияли бу маҳсулот жигарга ортиқча юк тушишининг олдини олади.

2. Туршак. У жигар фаолиятини яхшилаб, детоксикатсия қобилиятини оширади. Туршак таркибидаги силимарин моддаси ушбу органни мустаҳкам ҳимоялайди.

3. Сут маҳсулотлари. Йогурт, қатиқ ва бошқа сут маҳсулотлари пробиотикларга бой. Улар ичак микрофлорасини мувозанатлаштиришга ёрдам беради. Ҳазм тизими яхши ишласа, жигарга тушадиган юк камаяди. Натижада организм токсинларни тез ва самарали чиқариб ташлайди.

4. Брокколи. Жигар учун фойдали бўлган ушбу сабзавот антиоксидантларга бой. Ундаги сулфорафан моддаси жигарни зарарли моддалардан ҳимоялаб, яллиғланиш жараёнларини секинлаштиради.

Қолаверса, брокколи дииндолилметан ва глюкорафанин каби табиий бирикмалар билан жигар ҳолатини яхшилайди. Бу моддалар саратонга қарши хусусиятлар билан боғлиқ ва табиий детоксикатсия жараёнини қўллаб-қувватлайди.

5. Зайтун ёғи. У антиоксидантларга бой ва жигарни эркин радикаллардан асрайди. Ундаги олеин кислотаси яллиғланишни камайтириб, жигар ҳужайраларини ҳимоя қилади. Шунингдек, зайтун ёғи организмдаги “ёмон” холестеринни камайтириб, “яхши” холестеринни оширади.

6. Ёғли балиқлар. Ушбу маҳсулот омега-3 ёғ кислоталарига бой бўлиб, жигардаги яллиғланишни камайтиради. Ундаги D, В12 витаминлари, селен ва ёд моддаси орган фаолиятини яхшилайди. Қолаверса, ёғли балиқлар сифатли протеин манбаи ҳисобланади. Протеин эса жигар ҳужайраларининг тикланиши ва янгиланишида муҳим ҳисобланади.

7. Қизил лавлаги. Унинг таркибидаги бетанин моддаси жигар фаолиятини яхшилаб, детоксикация қобилиятини оширади.

8. Ёнғоқлар. Бодом ва ёнғоқ омега-3 ёғ кислоталари ва Е витаминига бой. Улар жигарни зарарли моддалардан ҳимоя қилиб, яллиғланишни камайтиради.

9. Саримсоқ пиёз. Ушбу маҳсулот жигарни детоксикация қилишга ёрдам беради. Охирги тадқиқотлар шуни кўрсатадики, у семиришнинг олдини олади ва тана вазнини камайтиришга ёрдам беради.

10. Сули ёрмаси. Юқори даражада толаларга бой бўлган ушбу маҳсулот ҳазм қилиш тизимини яхшилаб, токсинларни организмдан чиқаришга ёрдам беради. Бу эса жигарга тушадиган юкни камайтириб, унинг фаолиятини яхшилайди.

 


саломатлик


														
														Хотирани яхшилайдиган ва диққатни оширадиган маҳсулотлар

Хотирани яхшилайдиган ва диққатни оширадиган маҳсулотлар

Бунинг учун шеър йод олиш ёки ақлий машқларни бажаришдан ташқари, организмнинг умумий ҳолатига ҳам эътибор бериш лозим.
16:15 / 27.06.2024

														
														ЖССТ дунёда трансёғлар истеъмолини бутунлай тақиқлаш тарафдори

ЖССТ дунёда трансёғлар истеъмолини бутунлай тақиқлаш тарафдори

Аммо ушбу маҳсулотлар таркибида трансёғлар кўп миқдорда учрайди. Бу эса мутахассисларни жиддий хавотирга соляпти.
14:51 / 27.06.2024

														
														Олма сиркасининг фойда ва зарари ҳақида

Олма сиркасининг фойда ва зарари ҳақида

Сирка таркибида катта миқдорда кислота сақланади, у томоқ ва қизилўнгачнинг нозик тўқималарини осонгина зарарлайди.
10:59 / 27.06.2024

														
														Болани эмизиш она организми учун ҳам фойдалидир

Болани эмизиш она организми учун ҳам фойдалидир

Сут ишлаб чиқариш учун организм кунига тахминан 200-500 калория сарфлайди.
10:27 / 24.06.2024

														
														Альцгеймер касаллигининг асосий сабаби мия ҳужайраларида ёғ тўпланиши бўлиши мумкин

Альцгеймер касаллигининг асосий сабаби мия ҳужайраларида ёғ тўпланиши бўлиши мумкин

Альцгеймер касаллиги асаб ҳужайралари орасида ўсадиган бляшкаларда бета-амилоиднинг тўпланиши натижасида юзага келади.
10:05 / 24.06.2024

														
														Тиш импланти ўрнатиш ва операцияси ҳақида

Тиш импланти ўрнатиш ва операцияси ҳақида

Ушбу мосламани 14-15 ёшдан 70-80 ёшгача бўлган беморларга ўрнатиш мумкин.
11:29 / 23.06.2024

														
														Энергетик ичимликлар соч тўкилишига олиб келади

Энергетик ичимликлар соч тўкилишига олиб келади

Маълум қилинишича, энергетик ичимликлар бевосита соч тўкилишига сабаб бўлиб, эркакларда соч билан боғлиқ жиддий асоратларни …
09:40 / 23.06.2024

														
														Жигар учун энг фойдали маҳсулотлар

Жигар учун энг фойдали маҳсулотлар

Қуйида жигар учун энг фойдали бўлган 10 та маҳсулот ҳақида маълумот берамиз.
09:34 / 23.06.2024

														
														Олимлар юриш бел оғриғининг олдини олиши мумкинлигини исботладилар

Олимлар юриш бел оғриғининг олдини олиши мумкинлигини исботладилар

Мутахассислар 700 дан ортиқ киши иштирокида эксперимент ўтказишди.
10:38 / 22.06.2024

														
														Ёз мавсумида нега салмонеллёзга чалиниш кўпаяди?

Ёз мавсумида нега салмонеллёзга чалиниш кўпаяди?

Хўш, бу хасталик қандай келиб чиқади? Унинг ўзига хос белгилари қанақа? Олдини олиш усуллари нималардан иборат?
12:27 / 21.06.2024

Бу ҳам қизиқ

Президент BYD президенти Ван Чуанфу билан учрашув ўтказди

Президент BYD президенти Ван Чуанфу билан учрашув ўтказди

Бу ҳақда Президент матбуот котиби хабар берди.
15:51 / 27.06.2024
Ўзбекистон ОТМларига ҳужжат топширувчилар сони кескин тушиб кетдими?

Ўзбекистон ОТМларига ҳужжат топширувчилар сони кескин тушиб кетдими?

Энди рақамлар асосида таҳлилга эътибор қаратсак бўлади.
17:15 / 27.06.2024
Президент Шавкат Мирзиёев бир гуруҳ фаол йигитларни “Мард ўғлон” давлат мукофоти билан тақдирлади

Президент Шавкат Мирзиёев бир гуруҳ фаол йигитларни “Мард ўғлон” давлат мукофоти билан тақдирлади

Ушбу давлат мукофоти билан тақдирланганларга совриндорлик дипломлари ва кўкрак нишонлари тантанали топширилади.
20:56 / 27.06.2024
Президент Жиззахдаги BYD заводининг фаолияти билан танишди

Президент Жиззахдаги BYD заводининг фаолияти билан танишди

Бу ҳақда Президент матбуат котиби хабар берди.
13:56 / 27.06.2024
Отабек Умаров Павел Дуров билан учрашди

Отабек Умаров Павел Дуров билан учрашди

Телеграм ҳар қандай масалада мобил интернетнинг деярли ҳар бир фойдаланувчисига ёрдам беради.
09:54 / 28.06.2024
Президент Зомин технопаркидаги илк инвестиция лойиҳалари қурилишини бошлаб берди

Президент Зомин технопаркидаги илк инвестиция лойиҳалари қурилишини бошлаб берди

Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди.
18:28 / 27.06.2024
28 июнь куни қандай об-ҳаво кузатилади?

28 июнь куни қандай об-ҳаво кузатилади?

Тошкент шаҳрида ҳаво бироз булутли, вақти-вақти билан ўзгарувчан бўлади, ёғингарчилик кутилмайди.
09:19 / 28.06.2024
Эрдўған: Нетаняху минтақани фалокатга олиб бормоқда

Эрдўған: Нетаняху минтақани фалокатга олиб бормоқда

Туркия президенти Исроил бош вазирининг Ливанга ҳужум уюштириш режаларига изоҳ берди
09:48 / 27.06.2024

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!