$
11934.24 UZS
-75.03
152.98 UZS
-0.77
13591.91 UZS
-96.26
31° Кечаси 18°

Ёз мавсумида нега салмонеллёзга чалиниш кўпаяди?

12:27 / 21.06.2024

Жазирама вақтида анҳорларда чўмилиш, мева-сабзавотлар, егуликларда бузилиб қолиш ҳолати тезлашиши оқибатида кўпгина мавсумий касалликлар юзага келади. Шулардан бири салмонеллёздир.

Хўш, бу хасталик қандай келиб чиқади? Унинг ўзига хос белгилари қанақа? Олдини олиш усуллари нималардан иборат?

Ушбу саволларга Тошкент шаҳар 5-сонли юқумли касалликлар клиник шифонаси бош шифокори ўринбосари, тиббиёт фанлари номзоди Наргиза Абдуллабоева жавоб берди.

— Салмонеллёз – ўткир ичак инфекцияси бўлиб, унинг қўзғатувчиси Салмонелла туркумига кирувчи бактериялардир, - дейди мутахассис.

Уларнинг 2000 га яқин серологик хиллари бўлиб, 700 дан кўпроғи одамларда учрайди. Хасталик йил давомида кузатилиб, ёз ва куз ойларида беморлар сони бир мунча кўпаяди.

Касаллик асосан гўшт, сут, балиқ, тухум ҳамда термик ишлов берилмаган бошқа маҳсулотлар — мева-сабзавот ва кўкатларни истеъмол қилиш, зарарланган очиқ сув ҳавзаларида чўмилиш ва сув истеъмол қилиш, бемор билан мулоқотда бўлиш ҳамда салмонеллалар билан ифлосланган идиш-товоқлар, ўйинчоқлар ва бошқа буюмлар орқали юқади.

Шунингдек, салмонеллалар ҳаво-чанг орқали ҳам юқиши мумкин. Сабаби ушбу бактериялар 20-25 даража ҳароратда 80 кунгача яшай олади. Хасталик ёш болалар, ҳомиладорлар ва кексаларда нисбатан оғирроқ кечади.

Салмонеллёзнинг бир неча белгилари бор. Кўнгил айниши, қусиш, тана ҳароратининг кўтарилиши, қорин оғриғи, ич кетиши, умумий заҳарланиш ва бош айланиши асосий симптомлардир. Касалликнинг инкубацион даври 6-8 соатдан 2-3 кунгача чўзилади. Кўпинча 12-24 соат давом этади.

Касалликка қарши курашиш ва унинг олдини олиш учун озиқ-овқат маҳсулотларини тоза сақлаш, мева-сабзавотларни яхшилаб ювиш ва егуликларни тайёрлашда санитария қоидаларига қатъий риоя қилиш лозим.

Шунингдек, тез бузиладиган таомларни совутгичда сақлаш, овқатланишдан ва егулик тайёрлашдан аввал ҳамда ҳожатхонадан фойдалангач, қўлларни совунлаб ювиш зарур.

Салмонеллёз билан оғриган беморлар касалхонага ётқизилиши, беморнинг уйидаги кишилар бир ҳафта давомида шифокор назоратида бўлиши муҳим ҳисобланади.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати

 


саломатлик


														
														Исроилда хантавирус билан касалланишнинг илк ҳолати аниқланди

Исроилда хантавирус билан касалланишнинг илк ҳолати аниқланди

Исроилда хантавирус билан касалланишнинг биринчи ҳолати қайд этилди. Бу ҳақда The Jerusalem Post хабар берди.
10:12 / 08.05.2026

														
														“Цикада” штамми: хавотирга ўрин йўқ

“Цикада” штамми: хавотирга ўрин йўқ

Сўнгги пайтларда COVID-19’нинг “Цикада” (BA.3.2) штамми ҳақида хабарлар тарқалмоқда.
10:35 / 17.04.2026

														
														Ҳиндистонда йўтал сироплари вақтинча тақиқланди

Ҳиндистонда йўтал сироплари вақтинча тақиқланди

Расмийлар вафот этган болаларнинг уйидан топилган сиропларни вақтинча сотишни тўхтатди.
20:42 / 03.10.2025

														
														Ўзбекистондаги соҳасида ислоҳотлари омон“The Lancet”да эътироф этилди

Ўзбекистондаги соҳасида ислоҳотлари омон“The Lancet”да эътироф этилди

Тошкентдаги халқаро академик марказ — минтақавий инновацион марказга айланмоқда;
17:09 / 26.09.2025

														
														Пискент ва Бўка туманларида боғча тарбияланувчилари заҳарланди

Пискент ва Бўка туманларида боғча тарбияланувчилари заҳарланди

Ҳозирда беморлардан олинган таҳлиллар ва озиқ-овқат намуналари лабораторияда текширилмоқда. Расмий хулосалар чиққач, қўшимча…
10:08 / 25.09.2025

														
														Ортиқча вазн кўркамлик эмас!

Ортиқча вазн кўркамлик эмас!

Бу борада мутахассис фикри билан танишамиз
21:03 / 27.08.2025

														
														Гипертония, юрак ишемик касаллиги ва қандли диабет 85 фоиз ҳолатларда охир-оқибат ногиронликка олиб келмоқда

Гипертония, юрак ишемик касаллиги ва қандли диабет 85 фоиз ҳолатларда охир-оқибат ногиронликка олиб келмоқда

Президент соғлиқни сақлаш тизимидаги лойиҳаларнинг тақдимоти билан танишди
20:47 / 19.08.2025

														
														Шифокорлар алцгеймерга шифо топди

Шифокорлар алцгеймерга шифо топди

Олимлар ҳатто унутилган хотирани тиклашни ҳам ўрганишди
21:51 / 10.08.2025

														
														Гепатит касалликларини аниқлаш мақсадида 1.6 миллион киши скрининг текширувидан ўтказилди

Гепатит касалликларини аниқлаш мақсадида 1.6 миллион киши скрининг текширувидан ўтказилди

Мазкур ишларнинг таҳлили ҳақида Вирусология институти директори Эркин Мусабоев ахборот бериб ўтди
19:18 / 20.07.2025

														
														2025 йилнинг 6 ойи давомида тез ёрдамга қанча мурожаат келиб тушди?

2025 йилнинг 6 ойи давомида тез ёрдамга қанча мурожаат келиб тушди?

Соғлиқни сақлаш вазирлиги бу бўйича расмий статистикани тақдим этди
21:26 / 08.07.2025

Бу ҳам қизиқ

Аномал иссиқлик туфайли Эйфел минораси 10 сантиметрга узайди

Аномал иссиқлик туфайли Эйфел минораси 10 сантиметрга узайди

Францияда кузатилаётган аномал жазирама туфайли Париждаги Эйфел минорасининг баландлиги тахминан 10 сантиметрга ошди.
16:45 / 30.06.2026
Газ таъминоти ва кадастр тизимидаги коррупция ҳолатлари фош этилди

Газ таъминоти ва кадастр тизимидаги коррупция ҳолатлари фош этилди

Самарқанд ва Қашқадарё вилоятларида давлат ташкилотлари мансабдорлари иштирокидаги коррупция ҳолатларига чек қўйилди. Бу ҳақ…
08:50 / 01.07.2026
ЖЧ–2026. Франция Швецияни йирик ҳисобда мағлуб этиб, 1/8 финалга йўл олди

ЖЧ–2026. Франция Швецияни йирик ҳисобда мағлуб этиб, 1/8 финалга йўл олди

ЖЧ–2026 1/16 финал босқичида Франция ва Швеция терма жамоалари ўзаро баҳс олиб борди.
10:17 / 01.07.2026
Ёшлар учун янги стипендиялар жорий этилади Иқтидорли талабалар учун янги давлат стипендиялари жорий этилади, халқаро олимпиада ғолиблари эса катта мук

Ёшлар учун янги стипендиялар жорий этилади Иқтидорли талабалар учун янги давлат стипендиялари жорий этилади, халқаро олимпиада ғолиблари эса катта мук

Эндиликда ахборот технологиялари ва сунъий интеллект соҳалари учун кадр тайёрлайдиган олийгоҳларнинг 3-босқич талабалари ўқи…
15:44 / 30.06.2026
Ўзбекистон миллий терма жамоаси Тошкентда тантанали кутиб олинди

Ўзбекистон миллий терма жамоаси Тошкентда тантанали кутиб олинди

Бугун, 1 июль куни футбол бўйича Жаҳон чемпионатида тарихда илк бор иштирок этган Ўзбекистон миллий терма жамоаси юртимизга …
15:27 / 01.07.2026
1 июль учун об-ҳаво прогнози

1 июль учун об-ҳаво прогнози

Тошкент шаҳрида ҳаво бироз булутли, вақти-вақти билан ўзгарувчан бўлади. Ёғингарчилик кутилмайди. Шамол ғарбдан сониясига 3–…
17:20 / 30.06.2026
Россиянинг Киевга тунги ҳужуми қурбонлар билан якунланди

Россиянинг Киевга тунги ҳужуми қурбонлар билан якунланди

Россия 2 июлга ўтар кечаси Украинанинг пойтахти Киевга ракета ва дронлар ёрдамида кенг кўламли зарба берди.
09:47 / 02.07.2026
Саида Мирзиёева Франция Президенти Эммануэл Макронга самимий эътибор ва илиқ қабул учун миннатдорлик билдирди.

Саида Мирзиёева Франция Президенти Эммануэл Макронга самимий эътибор ва илиқ қабул учун миннатдорлик билдирди.

У учрашув давомида Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг самимий саломи ва эзгу тилакларини Франция раҳбарига етказганин…
15:01 / 30.06.2026
Чирчиқдаги барда 22 ёшли йигит марихуана билан ушланди

Чирчиқдаги барда 22 ёшли йигит марихуана билан ушланди

Фуқарога нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 276-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилди.
17:17 / 01.07.2026
2 июль куни қандай об-ҳаво кузатилади?

2 июль куни қандай об-ҳаво кузатилади?

Тошкент шаҳрида ҳаво ўзгарувчан бўлади, вақти-вақти билан қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин.
16:18 / 01.07.2026

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!