$
12075.98 UZS
63.77
157.32 UZS
-0.82
13800.43 UZS
69.27
31° Кечаси 18°

Бошқаларга ҳасад қилиш одатини супер кучга айлантиришнинг 4 усули

15:23 / 24.07.2022

Ўзингизни бошқалар билан солиштириш одати ҳаётингизни бузиб юбориши мумкин. Кимдир сиздан кўра яхшироқ натижаларга эришаётганини кўриш унчалик ёқимли жараён эмас.

Бироқ, тўғри ёндашув билан, ҳасад сизнинг ҳақиқий қадриятларингизни тан олишга имкон беради. Бу туйғуни ижобий ҳаракатларга айлантиришга ёрдам берадиган баъзи усуллар мавжуд.

1. Тўғри йўналиш танланг

Бошқалар билан таққослаш сизнинг ҳақиқий эҳтиёжларингизга йўл кўрсатиши мумкин. Бу ўзингизга раво кўрмайдиган ишни амалга ошираётган одамга ҳасад қилган пайтларда содир бўлади. Фикрлаш салбий туйғуни фойдали кучга айлантиришга ёрдам беради. Шунинг учун, сизда яна ҳасад уйғонганда, ўзингиздан сўранг:

“Мен нега бу одамдан кам муваффақиятга эришдим? Агар менда ҳавас қиладиган нарса бўлса, ичимдаги қандай бўшлиқ тўлдирилади? Мен ҳақиқатан ҳам бу одамда бор нарсага эга бўлишни хоҳлайманми? Агар шундай бўлса, мен буни қанчалик хоҳлайман ва уни олиш учун ҳаракат қилишга арзийдими?”

Бу саволларга қанчалик аниқ жавоб берсангиз, энергия ва ҳис-туйғуларингизни аниқ ҳаракатлар ва стратегияларга шунчалик самарали йўналтира оласиз.

2. Тўғри маънода ҳасад қилиш

Ўзингизни бошқалар билан солиштирганда пайдо бўладиган ҳасад ажойиб туртки ва йўл-йўриқ бўлиши мумкин. Аммо у сизни ҳам ғазаблантириши аниқ.

Психологлар “яхши” ҳасад биз кимгадир қойил қолганимизда ва бу одамга тақлид қилишга ҳаракат қилганимизда, “ёмон” ҳасад эск кимнингдир бизда йўқ нарсаси борлиги сабабли очиқчасига ёқтирмасликдан пайдо бўлишини қайд этишади.

Ҳар қандай ҳасад оғриқли эканлиги аниқ бўлиши керак. Бироқ, унинг “яхши” версияси бизни ўз устимизда ишлашга ва яхшироқ бўлишга мажбур қилади ва “ёмон” версияси бизни шунчаки ёқимсиз шахсларга айлантиради.

Бошқалар эришган натижага эриша олмасак, кўпинча “ёмон” ҳасадни ҳис қиламиз. Аммо кўп ҳолларда битта одамнинг муваффақияти принципиал жиҳатдан бундай ғалаба қозониш мумкинлигини исботлайди. Фикрингизни “ёмон” ҳасаддан “яхши” ҳасадга ўтказиш учун қуйидаги ибораларни такрорлашга ҳаракат қилинг:

“Мен илҳомланаман. Балки мен ундан нимадир ўрганарман ёки уни мураббий сифатида қабул қиламан. Ҳар бир инсон ўз йўлида юради. Мен ўзим учун миннатдорман. Агар менинг кумирларим қилаётган ишларини тўхтатсалар, мен уларнинг буюк ишларига эргаша олмасдим”.

3. Кенгроқ фикрланг

Яқинларингиз билан муҳим шахсий воқеалар содир бўлганда, ҳаёт пойгасида ортда қолаётганингизни ҳис қилиш осон. Аммо 10-20 нафар танишингизни эсласангиз, уларнинг кўпчилиги сиз билан бир босқичда ва ҳатто жуда бахтли эканини тушунасиз.

Тадқиқотчилар эксперимент ўтказди, унда одамлардан югуриш қобилиятини баҳолашни сўрашди. Маълум бўлишича, иштирокчилар ўзларини энг яхши югурувчилар билан таққослашган, шунинг учун улар ўзларининг маҳоратларини ажойиб, деб билишмаган. Тадқиқотчилар, шунингдек, одамлардан ўзлари билган энг яхши 10 нафар югурувчи рўйхатини тузишни сўрашди. Бундай рўйхатнинг еттинчи ёки тўққизинчи позициясига келиб, тажриба иштирокчилари тўсатдан ўзларини анча яхши ҳис қила бошлади. Ўзини кучлироқ одамлар гуруҳи билан таққослаш иштирокчилар ва улар етарлича яхши, деб ҳисоблаганлар ўртасидаги фарқни қисқартирди ҳамда ўзига ишончни мустаҳкамлашга ёрдам берди.

4. Ўзингиз билан рақобатлашинг

Сиз ҳозир турган поғонада бўлмаслигингиз ҳам мумкин эди. Лекин улар бир пайтлар бўлган ўринда эмас, тўғрими? Тўхтанг, ютуқларингиз ва улар туфайли олган кўникмаларингизни баҳоланг. Бу ўз-ўзидан ғурур туйғусини уйғотади ва “ёмон” ҳасаддан халос бўласиз.

Ўз-ўзини таққослашни одат қилишнинг энг осон йўли ҳар ой қуйидаги саволларни ўйлаб кўришдир:

“Сўнгги бир неча ҳафта ичида мен нимани ўргандим? Мен қандай қийинчиликларга дуч келдим? Нимани бошқача қилиш керак эди, мен ҳозир нималарни биламан? Мен қандай ютуқларга эришдим?”

Ҳа, сиз ўзингизни бошқалар билан солиштиришдан тўхтата олмайсиз. Аммо мақоладаги баъзи маслаҳатларни амалда қўллаш орқали сиз ушбу таққослашни ўзингизнинг фойдангизга қандай ишлатишни ўрганишингиз мумкин. Эсда тутингки, сиз айсбергнинг фақат учини кўряпсиз, айниқса ижтимоий тармоқларда. Ҳаёти мукаммал кўринадиган одам сиз бардош бера олмаётган қийинчиликларни енгиб ўтган бўлиши мумкин.

Яна бир маслаҳат: ўзингизни нафақат кўпроқ ютуқларга эришганлар билан, балки сиз омадсиз сифатида баҳолайдиган инсонлар билан ҳам солиштиринг. Шунда энг охирида эмаслигингизга ишонч ҳосил қиласиз.


Фойдали


														
														Олтин нархи кескин пасайди

Олтин нархи кескин пасайди

“Бу 2013 йилдан буён кузатилган энг катта бир кунлик пасайишдир”, деб маълумот бермоқда РБК нашри.
12:58 / 22.10.2025

														
														Президент: “Болалар ва мажбурий меҳнатга барҳам бериш — бизнинг қатъий иродамиз натижаси”

Президент: “Болалар ва мажбурий меҳнатга барҳам бериш — бизнинг қатъий иродамиз натижаси”

Ўзбекистоннинг болалар меҳнати ва мажбурий меҳнатга барҳам бериш бўйича илғор тажрибаси Халқаро меҳнат ташкилоти томонидан н…
12:04 / 17.10.2025

														
														Янгиланган Chevrolet Cobalt ишлаб чиқарилиши бошланди

Янгиланган Chevrolet Cobalt ишлаб чиқарилиши бошланди

UzAuto Motors АЖ янгиланган Chevrolet Cobalt модификацияларини оммавий ишлаб чиқаришни бошлади.
16:55 / 15.10.2025

														
														Жиззахда судья ёрдамчиси пора билан ушланди

Жиззахда судья ёрдамчиси пора билан ушланди

Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
08:22 / 28.09.2025

														
														iOS 26 да ақлли қувват тежаш режими ўзгарди

iOS 26 да ақлли қувват тежаш режими ўзгарди

Режим ҳар доим эмас, тизим ортиқча сарфни сезганда ишга тушади.
15:16 / 19.09.2025

														
														Қозоғистонда содир бўлган портлашда 3 нафар Ўзбекистон фуқароси ҳалок бўлди

Қозоғистонда содир бўлган портлашда 3 нафар Ўзбекистон фуқароси ҳалок бўлди

Шу йилнинг 11 сентябрь куни Қозоғистоннинг Олмаота вилоятида металл қабул қилиш шохобчасида содир бўлган портлаш оқибатида 3…
16:58 / 13.09.2025

														
														Telegram навбатдаги янгиланишларни тақдим этди

Telegram навбатдаги янгиланишларни тақдим этди

Профилга мусиқа қўшиш, бирламчи профиль саҳифасини танлаш ва бошқа имкониятлар пайдо бўлди
21:55 / 01.09.2025

														
														2025 йилнинг ўтган даврида стартапларга 264 млн доллар хорижий сармоя киритилди

2025 йилнинг ўтган даврида стартапларга 264 млн доллар хорижий сармоя киритилди

Бугунги кунда Ўзбекистонда 600 дан зиёд стартаплар фаолият юритмоқда. Саккиз йил илгари уларнинг сони бармоқ билан санарли э…
14:51 / 20.08.2025

														
														Чиқиндилар муаммоси – аҳоли англамаётган хавф

Чиқиндилар муаммоси – аҳоли англамаётган хавф

Ҳар куни уйимиздан чиққанимизда, кўчада чиқиндиларга кўзимиз тушади. Улар баъзан чиқинди қутиларида тўпланиб, баъзан эса очи…
17:18 / 11.08.2025

														
														Ўзбекистон қулупнай ва бошқа резавор мевалар етиштиришни кўпайтирмоқда

Ўзбекистон қулупнай ва бошқа резавор мевалар етиштиришни кўпайтирмоқда

2025 йилнинг ўтган 7 ойи ичида аввалги йилга нисбатан 6.6 фоиз кўпроқ маҳсулот етиштирилган
19:53 / 10.08.2025

Бу ҳам қизиқ

Суперкомпьютер ЖЧ ғолиблиги учун тахминларни янгилади

Суперкомпьютер ЖЧ ғолиблиги учун тахминларни янгилади

“Opta” аналитика компанияси суперкомпьютери 2026 йилги Жаҳон чемпионатида ғолиблик учун асосий фаворит сифатида Франция терм…
12:57 / 12.07.2026
Ўзбекистон ва Беларусь етакчилари кўп қиррали ҳамкорликни янада ривожлантиришга интилишларини таъкидладилар

Ўзбекистон ва Беларусь етакчилари кўп қиррали ҳамкорликни янада ривожлантиришга интилишларини таъкидладилар

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ва Беларусь Республикаси Президенти Александр Лукашенко тор доирада ҳамда…
16:07 / 09.07.2026
Саида Мирзиёева Франциянинг етакчи компаниялари вакиллари билан учрашди

Саида Мирзиёева Франциянинг етакчи компаниялари вакиллари билан учрашди

Президент администрацияси раҳбари Саида Мирзиёева MEDEF International ҳузуридаги Ўзбекистон—Франция ишбилармонлар кенгаши ра…
09:28 / 10.07.2026
Неймарга 10 кун муҳлат берилди

Неймарга 10 кун муҳлат берилди

“Сантос” ҳужумчиси Неймар Бразилия терма жамоаси ЖЧ–2026дан чиқиб кетганидан сўнг фаолиятини якунлаши мумкин.
15:59 / 09.07.2026
Тошкент халқаро молия маркази: Ўзбекистоннинг глобал иқтисодиётга интеграциясида янги босқич

Тошкент халқаро молия маркази: Ўзбекистоннинг глобал иқтисодиётга интеграциясида янги босқич

Президент томонидан "Тошкент халқаро молия маркази тўғрисида"ги Конституциявий қонун имзоланди.
09:34 / 11.07.2026
Жанубий Корея ва АҚШга ноқонуний юборишни ваъда қилганлар ушланди

Жанубий Корея ва АҚШга ноқонуний юборишни ваъда қилганлар ушланди

ДХХ ва ИЖҚКД ходимлари ҳамкорлигида Тошкент шаҳрида ўтказилган тезкор тадбирда қонунбузар сўралган пул маблағи ҳисобидан 20 …
11:31 / 11.07.2026
Исроил ҳаво кучлари Ливан жанубидаги ҳудудларга зарбалар берди

Исроил ҳаво кучлари Ливан жанубидаги ҳудудларга зарбалар берди

Исроил самолётлари 11 июль шанба куни Ливан жанубидаги бир нечта ҳудудларга зарба берди, деб хабар берди Ливан ҳарбий манбас…
16:09 / 11.07.2026
Бугун, 11 июль куни қандай об-ҳаво кузатилади?

Бугун, 11 июль куни қандай об-ҳаво кузатилади?

10 июль соат 20:00 дан 11 июль соат 20:00 гача ТОШКЕНТ ШАҲРИ Ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқд…
17:51 / 10.07.2026
Жазирама сабаб Қорақалпоғистондаги айрим боғчалар вақтинча ёпилади

Жазирама сабаб Қорақалпоғистондаги айрим боғчалар вақтинча ёпилади

Қорақалпоғистон Республикасида кузатилаётган кучли жазирама сабабли Нукус шаҳри ва яна 8 та тумандаги давлат ҳамда нодавлат …
10:29 / 12.07.2026
Рио Олимпиадаси чемпиони ЙТҲдан сўнг маст ҳолда ушланди

Рио Олимпиадаси чемпиони ЙТҲдан сўнг маст ҳолда ушланди

2016 йилги Олимпия чемпиони, қозоғистонлик боксчи Данияр Елеусинов Остона шаҳрида маст ҳолда автомобил бошқариб, икки йўл-тр…
10:11 / 10.07.2026

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!