Бухоро вилояти Когон шаҳридаги кўп қаватли уйда содир бўлган ёнғин вақтида 3 нафар фуқаро қутқарилди. Бу ҳақда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги маълум қилди. Маълум қилинишича, ҳодиса 15 июль куни соат 03:38 да Турон кўчасидаги кўп қаватли уйда юз берган. Воқеа жойига зудлик билан етиб борган қутқарувчилар ёнғинни 03:46 да қуршаб олиб, 04:40 да тўлиқ бартараф этган. Ёнғин содир бўлган хонадондан 3 нафар фуқаро соғ-саломат қутқарилган.
Шунингдек, ёнғиннинг қўшни уйларга тарқалиш хавфи сабаб 7 нафар фуқаро хавфсиз ҳудудга эвакуация қилинган. Ёнғин оқибатида хонадоннинг қарийб 50 квадрат метр майдони зарар кўрган. Қутқарувчиларнинг тезкор ҳаракатлари туфайли 650 квадрат метр майдон ва қўшни уй-жойлар сақлаб қолинган. Ҳодиса оқибатида жабрланганлар йўқ. Ёнғиннинг келиб чиқиш сабаби ва етказилган моддий зарар миқдори аниқланмоқда.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!