$
12011.65 UZS
48.49
₽
143.17 UZS
0.84
€
13462.66 UZS
72.3
31° Кечаси 18°

“Челси” клуби сотувидан тушган маблағ украиналиклар учун йўналтирилади

09:58 / 01.02.2023

Британиянинг “The Telegraph” нашри манбалари Буюк Британия расмийлари россиялик тадбиркор Роман Абрамовичнинг “Челси” футбол клубини сотишдан олган 2,3 миллиард фунт стерлингни (тахминан 2,8 миллиард доллар) Украинага ўтказишга яқин эканини хабар қилди.

Қайд этилишича, маблағлар жабрланган украиналикларни қўллаб-қувватлаш учун янги ташкил этилган жамғармага йўналтирилиши режалаштирилган. Бу замонавий тарихдаги можаро қурбонларига қилинган энг катта хайриялардан бири бўлади.

Нашр суҳбатдошларининг таъкидлашича, трансфер яқин ҳафталарда амалга оширилиши мумкин: Хайрия комиссияси аллақачон жамғарманинг ташкил этилишини амалда маъқуллаган.

“Шубҳасиз, улар ҳам Европа Иттифоқидан яшил чироқ ёқишлари керак, чунки Абрамович ҳам санкциялар остида”, – дейилади мақолада.

Янги ташкилот раҳбари сифатида Буюк Британиядаги UNICEF’нинг собиқ ижрочи директори Майк Пенроуз тайинланиши режалаштирилган. Унинг номзодини Британия ҳукумати ҳам, Абрамовичнинг ўзи ҳам келишиб олган. Жамғарма бошқарувига гуманитар ва бизнес соҳаларининг таниқли арбоблари ҳам киритилган.

Аввалроқ яратилаётган жамғарма жабрланган россияликларга ҳам, жабрланган украиналикларга ҳам, ДХР ва ЛХР резидентларига ҳам ёрдам бериши ҳақида хабар берилган эди. Уни яратиш ғояси миллиардернинг ўзига тегишли бўлиб, у буни биринчи марта “Челси”ни сотувга қўйганида маълум қилган.

“Челси”ни сотиш

Абрамович футбол клубини 2003 йилда 140 миллион фунт стерлингга сотиб олган. Ўшандан бери “Челси” беш марта Англия Премьер-лигаси (АПЛ) ғолиби бўлди, икки марта Чемпионлар Лигаси, Европа Лигаси, беш марта Англия кубоги ва уч марта Англия лига кубогини қўлга киритган.

Россиянинг Украинадаги махсус операцияси бошланганидан бир ҳафта ўтиб Абрамович клубни сотишдан тушган барча маблағни қурбонларнинг яқинлари ва жанговар ҳаракатлар натижасида жароҳатланганларга ёрдам кўрсатиш учун махсус фондга ўтказишга тайёрлигини маълум қилди. 30 май куни “Челси” мулкдорнинг расмий ўзгаришини тасдиқлади: актив Тодд Боули бошчилигидаги консорциум ва “Clearlake Capital” инвестиция компанияси томонидан сотиб олинди.

Европа Иттифоқи Россиянинг ҳаракатларига жавобан активларини музлатиб қўйди ва 1000 дан ортиқ Россия фуқаролари, жумладан, 30 дан ортиқ йирик тадбиркорларнинг уюшма ҳудудига киришини тақиқлади. Еврокомиссия маълумотларига кўра, шу кунгача Европа Иттифоқи мамлакатларида деярли 10 миллиард евро музлатиб қўйилган. Абрамович ҳам санкциялар рўйхатида. Кейинроқ Англия премьер-лигаси раҳбарияти тадбиркорни футбол клуби раҳбари лавозимидан четлатди.


Бу ҳам қизиқ

Саида Мирзиёева Туркия президенти билан учрашди

Саида Мирзиёева Туркия президенти билан учрашди

Туркия Президенти Ражаб Тоййиб Эрдўған билан учрашганимдан хурсандман. Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг энг эзгу, с…
09:11 / 16.10.2026
Чекка ҳудудлардаги мактабларга ёш мутахассислар жалб этилади

Чекка ҳудудлардаги мактабларга ёш мутахассислар жалб этилади

Чекка ҳудудлардаги мактабларда хорижий тилларни, жумладан, шарқ тилларини ўқитиш сифатини ошириш мақсадида “Teach for Uzbeki…
09:19 / 16.10.2026
Президент администрацияси раҳбари Туркия Республикаси Президенти Котибияти раҳбари ҳамда Президент Администрацияси Бош котиби билан учрашди

Президент администрацияси раҳбари Туркия Республикаси Президенти Котибияти раҳбари ҳамда Президент Администрацияси Бош котиби билан учрашди

Саида Мирзиёева Эрдўған билан учрашувдан сўнг, Туркия Республикаси Президенти Котибияти раҳбари ҳамда Президент Администраци…
09:23 / 16.10.2026
Энергетика лойиҳаларида маҳаллий ишлаб чиқарувчилар иштироки кенгайтирилади

Энергетика лойиҳаларида маҳаллий ишлаб чиқарувчилар иштироки кенгайтирилади

Президент Шавкат Мирзиёев ёқилғи-энергетика соҳаси инвесторлар билан мулоқотда Ўзбекистон халқаро энергетика ҳамкорлигида ўз…
15:20 / 16.10.2026
Ўзбекистон энергетикасининг 2050 йилгача бўлган Миллий бош режаси ишлаб чиқилади

Ўзбекистон энергетикасининг 2050 йилгача бўлган Миллий бош режаси ишлаб чиқилади

Ўзбекистонда илк бор энергетика соҳасининг 2050 йилгача бўлган Миллий бош режаси ишлаб чиқилиб, очиқ эълон қилинади. Келгуси…
15:39 / 16.10.2026
Ўзбекистон энергетикасининг 2050 йилгача бўлган бош режаси ишлаб чиқилади

Ўзбекистон энергетикасининг 2050 йилгача бўлган бош режаси ишлаб чиқилади

Ўзбекистонда энергетика соҳасининг 2050 йилгача бўлган Миллий бош режаси илк бор ишлаб чиқилиб, жамоатчиликка очиқ эълон қил…
14:59 / 16.10.2026
Дата-марказлар учун электр таъминоти инфратузилмаси олдиндан режалаштирилади

Дата-марказлар учун электр таъминоти инфратузилмаси олдиндан режалаштирилади

Президент Шавкат Мирзиёев энергетика соҳасидаги инвесторлар билан мулоқотда янги электр станциялари билан бир қаторда электр…
15:03 / 16.10.2026
Туркиядаги ўзбекистонликлар кучли ёмғир ва шамол сабаб огоҳлантирилди

Туркиядаги ўзбекистонликлар кучли ёмғир ва шамол сабаб огоҳлантирилди

Туркиянинг Истанбул, Ялова ва Кожаэли вилоятларида кучли ёмғир ва шамол кутилаётгани сабабли у ерда яшаётган ёки вақтинча бў…
11:29 / 15.10.2026
Prezident Shavkat Mirziyoyev yoqilg‘i-energetika sohasidagi investorlar bilan muloqotda:

Prezident Shavkat Mirziyoyev yoqilg‘i-energetika sohasidagi investorlar bilan muloqotda:

“Men bugun sizlarni ko‘proq muloqotga taklif qilaman. Bir narsani bilishlaring kerakki, investor bilan davlat orasidagi O‘zb…
15:13 / 16.10.2026
Пешлавҳани рекламага тенглаштириш расман тўхтатилди.

Пешлавҳани рекламага тенглаштириш расман тўхтатилди.

Ўзбекистонда тадбиркорлар пешлавҳа учун реклама паспортини расмийлаштириш талабидан расман қутулди.
16:06 / 16.10.2026

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!