Ўзбекистонда фуқаролар» зиёратига юбориш ваъдаси билан боғлиқ икки ноқонуний ҳолат фош этилди. Бу ҳақда Давлат хавфсизлик хизмати хабар берди.
Тошкент вилоятининг Тошкент туманида яшовчи 1984 йилда туғилган шахс тегишли лицензиясиз фуқаронинг ишончига кириб, уни Саудия Арабистони» сафарига юбориш эвазига 1100 доллар талаб қилган. У 1000 доллар ва 1,2 млн сўмни олаётган вақтида ДХХ, Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти ҳамда ИИВ ходимлари томонидан ушланди.
Шунингдек, Фарғона вилояти Данғара туманида фаолият юритувчи туристик фирма менежери икки нафар фуқаро» сафарига юбориш эвазига 2200 доллар олган вақтида қўлга тушди.
Ҳар икки ҳолат юзасидан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!