Бугун, 26 январь куни соат 16:04 да Тошкент шаҳар, Шайхонтоҳур тумани, Беруний кўчасидаги “Чорсу” бозорида дўкон ёнаётганлиги тўғрисида Тошкент шаҳар ФВББ га хабар келиб тушган.
Қутқарув экипажлари воқеа жойига соат 16:08 да етиб бориб, соат 16:20 да ёнғин қуршаб олиниб, соат 16:25 да ёнғин ўчирилган. Ҳодиса оқибатида тан-жароҳати олганлар йўқ.
Ёнғин натижасида дўкон ертўласининг тахминан 15 кв.м ёниб зарарланган.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!