$
11847.16 UZS
52.28
141.44 UZS
2.77
13843.41 UZS
157.81
31° Кечаси 18°

Давлат органларининг фойдали веб-саҳифалари ҳақида биласизми?

11:17 / 30.05.2022

Бугунги кунда ахборот алмашинуви жараёнининг ривожланиши ҳамда интернетнинг барча хонадонга кириб бориши натижасида инсонлар кўплаб иш ва хизматларни уйдан чиқмасдан, онлайн амалга ошириш имконига эга бўлиб бормоқдалар. Шу ўринда давлат органлари ҳам ўз фаолиятига доир хизматларни кўрсатишда турли фойдали веб-сайтларни йўлга қўйган бўлиб, уларнинг баъзилари тўғрисида бугун маълумот берамиз.

fo.birdarcha.uz

Мазкур веб-сайт Ягона интерактив давлат хизматлари порталининг тадбиркорлик субъектларини рўйхатдан ўтказиш модули ҳисобланади. Бу сайт орқали тадбиркорлик субъектлари онлайн тарзда бизнесни рўйхатдан ўтказиш ва қайта рўйхатдан ўтказиш имконига эга бўладилар. Шунингдек, сиз бу сайт орқали ҳар қандай тадбиркорлик субъекти тўғрисидаги маълумотларни топишингиз мумкин.

ijara.soliq.uz

Ушбу сайт Давлат солиқ қўмитаси кўчмас мулк ижара шартномаларини давлат солиқ хизмати органларида ҳисобга қўйиш интеркатив хизмати бўлиб, бунда юридик шахслар, жисмоний шахслар ва якка тартибдаги тадбирколар кўчмас мулкка оида ижара шартномаларини онлайн тарзда туза оладилар.

stat.uz

Бу Давлат статистика қўмитасининг расмий веб-саҳифаси ҳисобланади. Бу сайт орқали Ўзбекисоннинг қишлоқ хўжалиги, саноати, иқтисодиёти ва бошқа соҳалар билан боғлиқ кўплаб статистик маълумотларни, солиштирма жадвалларни топишингиз мумкин.

Кўпчиликка маълум бўлган норасмий orginfo.uz сайти ҳам тадбиркорлик субъектларига оид маълумотларни stat.uz даги маълумотлар орқали шакллантиради.

my.gov.uz

Ушбу веб-сайт Ягона интерактив давлат хизматлари порталидир. Сиз бу сайт орқали кўплаб давлат хизматларидан онлайн тарзда фойдаланишингиз мумкин.

Мисол учун, болани давлат мактабгача таълим муассасасига жойлаштириш учун ариза беришингиз, никоҳни қайд этиш учун ариза юборишингиз, турли солиқлар миқдорини ҳисоблашингиз, паспортни ID картага алмаштириш учун ариза юборишингиз ва бошқа хизматлардан фойдаланишингиз мумкин.

Сайтдаги хизматлар бепул ва пуллик тарзда амалга оширилади.

my.sud.uz

Сайт Ўзбекистон Республикаси Олий судининг интерактив хизматлар портали ҳисобланади. Сиз ушбу порталга кириб, судларга онлайн мурожаат қилишингиз, тўланиши лозим бўлган давлат божи миқдорини ҳисоблаб чиқишингиз, суд қарорлари билан танишишингиз мумкин.

vacancy.argos.uz

Ушбу сайт давлат фуқаролик хизматчилари вакант лавозимларининг ягона очиқ порталидир. Сиз мазкур сайт орқали давлат органларидаги бўш иш ўринлари тўғрисида маълумот олишингиз, очиқ ваканцияларга ариза юборишингиз, турли соҳалар бўйича намунавий тест саволлари билан танишишингиз ва бошқа хизматлардан фойдаланиш имкониятига эга бўласиз.

e-qaror.gov.uz

Бу маҳаллий давлат ҳокимияти органлари томонидан қабул қилинадиган қарорларни ишлаб чиқиш, келишиш ва рўйхатдан ўтказишнинг ягона электрон тизими ҳисобланади. Бу сайтдан фойдаланиб сиз вилоят, туман(шаҳар) ҳокимларининг, халқ депутатлари кенгашларининг қабул қилган қарорлари, фармойишлари билан танишишингиз мумкин.

e-auksion.uz

Бу сайт “Электрон онлайн-аукционларни ташкил этиш маркази” давлат унитар корхонасининг расмий веб-саҳифаси бўлиб, қуйидаги йўналишлар бўйича аукцион (танлов) савдоларини ташкил этади ва ўтказади:

– Давлат мулки объектлари, улушлари ва ижараси;

– Ижро ҳужжатлари бўйича кўчмас мулк, автотранспорт, махсус техника ва бошқа мулклар;

– Бўш ер участкаларини тадбиркорлик ва шаҳарсозлик фаолиятига бериш;

– Қишлоқ хўжалигини юритиш учун ер участкаларини бериш;

– Ер участкалари бериш ва якка тартибдаги уй-жой қуриш учун ер участкаларига мерос қилиб қолдириладиган умрбод эгалик қилиш ҳуқуқи ва бошқалар.

Аукционларда иштирок этиш учун жисмония ва юридик шахслар дастлаб, сайтдан рўйхатдан ўтишлари лозим.

Ҳуқуқшунос, Ф. Бозорқулов


Бу ҳам қизиқ

Бугун, 20 август куни қандай об-ҳаво кузатилади?

Бугун, 20 август куни қандай об-ҳаво кузатилади?

20-АВГУСТГА ОБ-ҲАВО ПРОГНОЗИ9-август соат 20:00 дан 20-август соат 20:00 гача
16:27 / 19.08.2026
Тошкент ҳайвонот боғида ҳайвонларга тош отган эркак жаримага тортилди

Тошкент ҳайвонот боғида ҳайвонларга тош отган эркак жаримага тортилди

Тошкент ҳайвонот боғида шер ва жайраларга тош отган эркак 2 миллион 884 минг сўм миқдорида жаримага тортилди. Бу ҳақда ҳайво…
16:18 / 19.08.2026
“Меҳнат шуҳрати” ордени соҳиби, “Турон Eco Cement Group” МЧЖ таъсисчиси, тадбиркор Қодиржон Аҳмедов

“Меҳнат шуҳрати” ордени соҳиби, “Турон Eco Cement Group” МЧЖ таъсисчиси, тадбиркор Қодиржон Аҳмедов

“Ушбу орденни Президентимизнинг қўлларидан олиш мен учун катта фахр ва шараф. Шу билан бирга, бу юксак мукофот зиммасига кат…
16:00 / 19.08.2026
Президент Шавкат Мирзиёевнинг тадбиркорлар билан очиқ мулоқотдаги нутқидан асосий фикрлар

Президент Шавкат Мирзиёевнинг тадбиркорлар билан очиқ мулоқотдаги нутқидан асосий фикрлар

➖ Беш йилда бизнесга тўсиқ бўлган минглаб масалаларга ечим берди, бу борада 84 та Қонун, 861 та фармон ва қарор қабул қилинд…
14:51 / 18.08.2026
Ўзбекистонда муддатли тўлов хизмати операторлари фаолияти йўлга қўйилади

Ўзбекистонда муддатли тўлов хизмати операторлари фаолияти йўлга қўйилади

Ўзбекистонда 2027 йил 1 январдан муддатли тўлов хизматларини кўрсатувчи операторлар фаолияти тартибга солинади. Бу президент…
12:10 / 17.08.2026
Қурилиш асбоблари ичидан синтетик наркотик моддалар аниқланди

Қурилиш асбоблари ичидан синтетик наркотик моддалар аниқланди

“Хавфсиз ва соғлом юрт” тезкор-профилактик тадбирлари доирасида Давлат хавфсизлик хизмати ҳамда Ички ишлар органлари ходимла…
16:08 / 19.08.2026
“Қорасув-Бўка-Бекобод” йўлида мудҳиш ЙТҲ

“Қорасув-Бўка-Бекобод” йўлида мудҳиш ЙТҲ

Ижтимоий тармоқларда “Қорасув-Бўка-Бекобод” автомобиль йўлида содир бўлган йўл транспорт ҳодисаси акс этган видео кенг тарқа…
14:22 / 18.08.2026
Янги албомлар чиққан кунларда ўлимли ЙТҲлар кўпайган — тадқиқот

Янги албомлар чиққан кунларда ўлимли ЙТҲлар кўпайган — тадқиқот

АҚШда машҳур ижодкорларнинг янги албомлари тақдим этилган кунларда ўлим билан якунланган йўл-транспорт ҳодисалари сони сезил…
11:40 / 19.08.2026
19 август кунги об-ҳаво маълумоти

19 август кунги об-ҳаво маълумоти

Тошкент шаҳрида ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 3-8 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 21-…
17:19 / 18.08.2026
Дунёда илк бор тўлиқ узилган икки оёқ қайта уланди

Дунёда илк бор тўлиқ узилган икки оёқ қайта уланди

Хитойда заводдаги бахтсиз ҳодиса оқибатида сон қисмидан тўлиқ узилиб кетган иккала оёғи муваффақиятли қайта уланган 51 ёшли …
09:48 / 19.08.2026

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!