Дунёда озиқ-овқат нархлари яна ошмоқда. БМТнинг Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилоти маълумотларига кўра, 2026 йил август ойида глобал озиқ-овқат нархлари 2022 йил ноябридан бери энг юқори даражага етган.
Нархларнинг ошишига, асосан, об-ҳавонинг ноқулай келаётгани, кучли иссиқ ва қурғоқчилик, шунингдек, дунёдаги урушлар ва логистика муаммолари сабаб бўлмоқда.
Август ойида шакар нархи сезиларли даражада ошган. Дон маҳсулотлари, ўсимлик мойлари, гўшт ва сут маҳсулотлари нархларида ҳам кўтарилиш қайд этилган.
Мутахассислар иқлим ўзгариши ва геосиёсий вазият озиқ-овқат таъминотига босимни кучайтириши мумкинлигини таъкидламоқда.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!