Президент Шавкат Мирзиёев Хўжаобод туманидаги технопаркда бўлиб, Хитой инвестициялари асосида ташкил этилган замонавий «ақлли» сув ҳисоблагичлар ишлаб чиқариш корхонаси фаолияти билан танишди.
Андижон вилоятида ҳудуднинг кичиклиги ва аҳоли зичлиги ҳисобга олиниб, ҳар бир қарич ердан самарали фойдаланиш ҳамда адирликларни ўзлаштириш орқали янги саноат майдонларини ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Хусусан, 300 миллион долларлик хорижий инвестициялар эвазига барпо этилган «Андижон технопарки» шундай йирик лойиҳалардан бири бўлиб, 100 гектар майдонда 51 та саноат корхонасини жойлаштириш режалаштирилган. Саноат зонаси тўлиқ ишга тушгач, 3 мингта иш ўрни яратилиб, йилига 200 миллион долларлик маҳсулот ишлаб чиқарилади ва бюджетга 160 миллиард сўм тушум таъминланади.
Хитойнинг «Санчуан» компанияси томонидан қиймати 25 миллион доллар бўлган лойиҳа тўлиқ хорижий инвестициялар ҳисобига амалга оширилди. Корхона йилига 15 турдаги 1 миллион дона «ақлли» сув ҳисоблагич ишлаб чиқариш қувватига эга.
Корхонадаги жараёнларнинг 80 фоизи роботлаштирилган. «Ҳуаwеи» компанияси билан ҳамкорликда 5G технологияси асосида яратилаётган бу ҳисоблагичлар сув сарфи, сифати, қурилмаларнинг техник ҳолати ҳамда балансни онлайн кузатиш имконини берадиҚурилмалар сув тўпланишининг олдини олувчи махсус конструкция ва совуққа чидамли корпус билан жиҳозланган.
Корхонада дуал таълим дастури йўлга қўйилган бўлиб, бутловчи қисмлар ишлаб чиқаришни кенгайтириш орқали маҳаллийлаштириш даражасини 2030 йилга қадар 70 фоизга етказиш режалаштирилган.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!