Товар-моддий бойликлар контрабандасига қарши курашиш йўналишида Давлат хавфсизлик хизматининг Фарғона вилояти бўйича бошқармаси ходимлари томонидан Божхона органлари билан ҳамкорликда тезкор тадбир ўтказилди.
Хусусан, Фарғона туманида яшовчи, 1987 йилда туғилган фуқаро қирғизистонлик шахс томонидан айланма йўллар орқали “ўзбек-қирғиз” давлат чегарасидан ноқонуний равишда мамлакатимизга ўтказиб берилган катта миқдордаги заргарлик буюмларини қабул қилиб олади.
Сўнгра моддий манфаат эвазига, уларни Фарғона шаҳрида кутиб турган Андижон вилояти Жалақудуқ туманида яшовчи, 1997 йилда туғилган фуқарога етказиб берган вақтида, уларнинг иккаласи ҳам қўлга олинди.
Тилладан ясалган ушбу заргарлик буюмларининг жами оғирлиги 5 кг. 706 граммни ташкил қилиб, дастлабки умумий қиймати 5 млрд 746 млн сўмга тенг.
Ҳозирда мазкур шахсларга нисбатан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!