$
11797.92 UZS
-15.29
138.00 UZS
1.29
13739.86 UZS
20
31° Кечаси 18°

Электротехника саноатини ривожлантиришни жадаллаштириш вазифалари белгиланди

17:39 / 10.09.2026

Президент Шавкат Мирзиёев электротехника саноатини янги босқичга олиб чиқиш ва рақобатбардош маҳсулотлар ишлаб чиқаришни қўллаб-қувватлаш юзасидан тақдимот билан танишди.

Сўнгги йилларда мамлакатимизда электротехника тармоғини ривожлантириш, қўшилган қиймати юқори маҳсулотлар ишлаб чиқариш ва экспортни кенгайтириш бўйича тизимли ишлар амалга оширилди. Натижада соҳада ишлаб чиқариш ҳажми 2018 йилдаги 4,7 триллион сўмдан 43,1 триллион сўмга етди, экспорт 1 миллиард доллардан ошди. Бугунги кунда Ўзбекистон электротехника маҳсулотлари 65 та давлатга етказиб берилмоқда.

Тармоқда маҳсулотлар таркиби ҳам ўзгармоқда. Мисдан тайёрланаётган маҳсулотларнинг ишлаб чиқарилиши ва экспорти ортди, паст қийматли маҳсулотларнинг улуши эса сезиларли камайди. Маиший техника бўйича ички талабнинг 80 фоизи маҳаллий маҳсулотлар ҳисобидан қопланмоқда, ишлаб чиқарилаётган маҳсулотларнинг 30 фоизи экспорт қилинмоқда. Қуёш панеллари, юқори кучланишли кабеллар, электромобилларни қувватлаш станциялари, вакуум ўчиргичлар, юқори кучланишли ажратгичлар, иссиқлик насослари каби юзлаб янги турдаги маҳсулотлар ўзлаштирилди.

Жорий йилнинг етти ойида тармоқда 30 триллион сўмлик маҳсулот ишлаб чиқарилди, 706 миллион долларлик экспорт таъминланди. 148 миллион долларлик 16 та лойиҳа ишга туширилиб, 1,2 мингта иш ўрни яратилди. Йил якунигача 51 триллион сўмлик маҳсулот ишлаб чиқариш, экспортни 1,6 миллиард долларга етказиш, 420 миллион долларлик 67 та лойиҳани ишга тушириш вазифаси белгиланган.

Тақдимотда 2030 йилгача электротехника ва унга ёндош саноатда ишлаб чиқариш ҳажмини 11 миллиард долларга, экспортни 5 миллиард долларга етказиш, 3 миллиард доллар инвестиция жалб қилиш, мисга қўшилган қийматни 35 фоизга олиб чиқиш режалари кўриб чиқилди.

Бунинг учун юртимизда зарур хомашё базаси ва бозор мавжуд. Йилига 150 минг тоннадан ортиқ мис катоди ишлаб чиқарилмоқда, янги қувватлар ҳисобига мазкур кўрсаткич 300 минг тоннага етказилади. Шунингдек, 15 гигаватт қуёш ва шамол электр станцияларини ишга тушириш режалаштирилган бўлиб, бу электротехника маҳсулотлари учун йилига 500 миллион долларлик буюртма бозорини шакллантиради.

Шу билан бирга, соҳада ҳал этилиши зарур масалалар ҳам бор. Айрим корхоналарда айланма маблағ учун кредит олишда гаров таъминоти етишмаяпти, мис хомашёсини биржа орқали харид қилишда қулай молиявий инструментлар талаб этилмоқда, йирик халқаро брендларни жалб этиш учун кафолатланган механизмларни кенгайтириш зарур. Аҳоли уй-жойлари қурилиши ортиб бораётгани ҳам электротехника маҳсулотларига талабни оширмоқда.

Шу муносабат билан тармоқ корхоналарини молиявий қўллаб-қувватлаш бўйича янги механизмлар таклиф этилди. Жумладан, мис хомашёсини харид қилишда тўловнинг 25 фоизини корхоналар, қолган 75 фоизини “Ўзсаноатэкспорт” АЖ амалга оширади. Корхоналар ушбу маблағни 90 кун ичида йиллик 6 фоизгача ставкада қайтаради. Бу мақсадлар учун 50 миллион доллар ресурс йўналтирилади.

Эндиликда кредитлар бўйича экспорт шартномалари, суғурта полислари каби бошқа таъминот турларини ҳам қабул қилиш имконияти яратилади. Инвестиция лойиҳаларига миллий ва хорижий валютада ажратилган кредитларнинг бир қисми уч йил давомида қоплаб берилади.

Камида 50 миллион доллар сармоя киритадиган йирик халқаро бренд компанияларига солиқ имтиёзлари тақдим қилиниб, инфратузилмага эга тайёр бинолар таклиф этилди. Электротехника саноати корхоналари учун солиқ ва божхона имтиёзлари муддатини 2030 йилгача узайтириш, ёндош маҳаллий саноат корхоналарини ҳам қўллаб-қувватлаш назарда тутилмоқда.

Экспортни кенгайтириш мақсадида хорижий бозорларда савдо омборлари ташкил этиш, маҳсулотларни сертификатлаш ва ташқи бозорларга чиқариш жараёнларини енгиллаштириш чоралари кўрилади. Шунингдек, Афғонистон, Мўғулистон, Қозоғистон ва Ироқ бозорларига комплекс технологик ечимлар экспортини кенгайтириш имкониятлари кўриб чиқилди.

Тармоқда инновация ва илмий-тадқиқот ишларини кучайтириш учун Тўртинчи саноат инқилоби илмий-тадқиқот ва инновация марказини ташкил этиш таклиф қилинди. Марказ янги маҳсулотларни рақамли моделлаштириш, синовдан ўтказиш, маҳаллийлаштириш, прототиплар тайёрлаш ва корхоналарга инжиниринг хизматлари кўрсатиш билан шуғулланади.

Президентимиз мутасаддиларга электротехника саноатида қўшилган қийматни ошириш, юқори технологик маҳсулот ва материаллар ишлаб чиқаришни ўзлаштириш, маҳаллий корхоналарни глобал қиймат занжирларига олиб кириш бўйича топшириқлар берди.



														
														Электротехника саноатини ривожлантиришни жадаллаштириш вазифалари белгиланди

Электротехника саноатини ривожлантиришни жадаллаштириш вазифалари белгиланди

Президент Шавкат Мирзиёев электротехника саноатини янги босқичга олиб чиқиш ва рақобатбардош маҳсулотлар ишлаб чиқаришни қўл…
17:39 / 10.09.2026

														
														11 сентябрь кунги об-ҳаво маълумоти

11 сентябрь кунги об-ҳаво маълумоти

Республика бўйлаб бироз булутли об-ҳаво бўлиб, айрим жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши мумкин.
17:21 / 10.09.2026

														
														Саида Мирзиёевага қўшимча вазифа юклатилди

Саида Мирзиёевага қўшимча вазифа юклатилди

Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармони билан Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси Раҳбари Саида Шавкат…
13:14 / 10.09.2026

														
														Чорвоқда чўкиб кетган 3 кишидан 2 нафари топилди

Чорвоқда чўкиб кетган 3 кишидан 2 нафари топилди

Ҳозирда жасаднинг учинчисини қидириш ишлари давом этмоқда.
12:58 / 10.09.2026

														
														Наманган ва Андижон вилоятларида кучли таъсир қилувчи дори воситалари савдоси билан шуғулланиб келган шахслар ушланди

Наманган ва Андижон вилоятларида кучли таъсир қилувчи дори воситалари савдоси билан шуғулланиб келган шахслар ушланди

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 276-6-моддаси (гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар ёки уларнинг аналоглар…
09:27 / 10.09.2026

														
														“Шарафли йўл” — истеъдодлар эътирофи

“Шарафли йўл” — истеъдодлар эътирофи

Мамлакатимиз мустақиллигининг 35 йиллиги муносабати билан  Ўзбекистон Журналистлар уюшмаси томонидан Маданият вазирлиги била…
09:14 / 10.09.2026

														
														Тошкент–Андижон йўналишида янги электропоезд қатнови йўлга қўйилади

Тошкент–Андижон йўналишида янги электропоезд қатнови йўлга қўйилади

10-сентябрдан Тошкент–Андижон йўналишида замонавий тезкор CРРC-Далиан электропоезди қатнови йўлга қўйилади. У амалдаги 730/7…
15:51 / 09.09.2026

														
														Давлат ери ва биносини сотиб олишда тўлов шартлари енгиллаштирилади

Давлат ери ва биносини сотиб олишда тўлов шартлари енгиллаштирилади

Тадбиркорлар учун давлат активлари ва ер участкаларини хусусийлаштиришда янги молиявий имкониятлар жорий этилмоқда. Эндиликд…
15:33 / 09.09.2026

														
														Фарғонада икки аёлнинг одам савдоси қурбонига айланиши олди олинди

Фарғонада икки аёлнинг одам савдоси қурбонига айланиши олди олинди

Фарғона шаҳрида икки нафар аёлни Россияга фоҳишалик билан шуғулланишга жалб қилмоқчи бўлган фуқаро қўлга олинди. Бу ҳақда Да…
15:16 / 09.09.2026

														
														Тез ёрдамга йўл бермаган BYD ҳайдовчиси жазоланди

Тез ёрдамга йўл бермаган BYD ҳайдовчиси жазоланди

Тошкент шаҳрида тез тиббий ёрдам автомашинасига йўл бермаган BYD ҳайдовчисига нисбатан маъмурий чора кўрилди. Бу ҳақда Тошке…
09:49 / 09.09.2026

Бу ҳам қизиқ

Қашқадарё ва Жиззахдаги номсиз чўққиларга янги ном берилди

Қашқадарё ва Жиззахдаги номсиз чўққиларга янги ном берилди

Қашқадарё ва Жиззах вилоятларидаги шу кунгача расман номланмаган икки тоғ чўққисига янги ном берилди. Бу ҳақда Вазирлар Маҳк…
10:21 / 08.09.2026
Сирдарёда ободонлаштириш бошқармаси масъуллари 1 млрд сўмни талон-торож қилгани аниқланди

Сирдарёда ободонлаштириш бошқармаси масъуллари 1 млрд сўмни талон-торож қилгани аниқланди

Сирдарё вилоятида Гулистон шаҳар ободонлаштириш бошқармаси масъул шахслари томонидан 1 млрд сўмлик бюджет маблағлари ўзлашти…
09:40 / 09.09.2026
Наманган ва Андижон вилоятларида кучли таъсир қилувчи дори воситалари савдоси билан шуғулланиб келган шахслар ушланди

Наманган ва Андижон вилоятларида кучли таъсир қилувчи дори воситалари савдоси билан шуғулланиб келган шахслар ушланди

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 276-6-моддаси (гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар ёки уларнинг аналоглар…
09:27 / 10.09.2026
11 сентябрь кунги об-ҳаво маълумоти

11 сентябрь кунги об-ҳаво маълумоти

Республика бўйлаб бироз булутли об-ҳаво бўлиб, айрим жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши мумкин.
17:21 / 10.09.2026
Эйфел минорасида ҳинду делегацияси ташрифи вақтида аёл ходимлар четлатилгани юзасидан текширув бошланди

Эйфел минорасида ҳинду делегацияси ташрифи вақтида аёл ходимлар четлатилгани юзасидан текширув бошланди

Париждаги Эйфел минорасида ҳинду диний делегацияси ташрифи вақтида аёл ходимлар иш жойларини тарк этишга мажбурлангани ҳақид…
12:51 / 08.09.2026
Чорвоқда чўкиб кетган уч кишидан бирининг жасади топилди

Чорвоқда чўкиб кетган уч кишидан бирининг жасади топилди

Тошкент вилояти Бўстонлиқ туманидаги Чорвоқ сув омборида чўкиб кетган уч кишидан бирининг жасади топилди. Бу ҳақда Фавқулодд…
15:38 / 09.09.2026
“Шарафли йўл” — истеъдодлар эътирофи

“Шарафли йўл” — истеъдодлар эътирофи

Мамлакатимиз мустақиллигининг 35 йиллиги муносабати билан  Ўзбекистон Журналистлар уюшмаси томонидан Маданият вазирлиги била…
09:14 / 10.09.2026
Россияда қаровсиз қолган 11 нафар ўзбекистонлик бола ватанга қайтарилди

Россияда қаровсиз қолган 11 нафар ўзбекистонлик бола ватанга қайтарилди

Россияда ота-она қарамоғисиз қолган 11 нафар вояга етмаган ўзбекистонлик бола Ўзбекистонга олиб келинди. Бу ҳақда Ижтимоий ҳ…
10:45 / 08.09.2026
Фарғонада 210 минг долларга ҳокимлик лавозимини ваъда қилган шахс ушланди

Фарғонада 210 минг долларга ҳокимлик лавозимини ваъда қилган шахс ушланди

Фарғона вилоятида 210 минг АҚШ доллари эвазига туман ҳокими лавозимига ишга жойлаштиришни ваъда қилган шахс ушланди. Бу ҳақд…
12:07 / 08.09.2026
Фарғонада икки аёлнинг одам савдоси қурбонига айланиши олди олинди

Фарғонада икки аёлнинг одам савдоси қурбонига айланиши олди олинди

Фарғона шаҳрида икки нафар аёлни Россияга фоҳишалик билан шуғулланишга жалб қилмоқчи бўлган фуқаро қўлга олинди. Бу ҳақда Да…
15:16 / 09.09.2026

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!