$
11839.59 UZS
6.22
140.42 UZS
0.63
13569.35 UZS
-8.26
31° Кечаси 18°

Фарғонада мактаб директорини ечинтириб, таҳқирлаган ИИБ ходимлари иши назоратга олинди

11:07 / 08.10.2025

2025 йил 17 апрель куни Фарғона вилояти Фурқат туманида мактаб директори Гулираъно Қосимова ИИБ ходимлари томонидан ечинтирилиб, калтакланди. Бу ҳақда аёл “Кун.уз”га берган интервьюсида маълум қилган. Ушбу материал юзасидан Сенат ҳамда Фарғона вилояти ИИБ муносабат билдириб, ҳолат назоратга олинганини хабар берди. 

Манбага кўра, туман ички ишлар ва солиқ бошлиқлари ўртасидаги адоват бўлган. Солиқчидан ўч олиш пайида юрган ИИБ ходими аёл унинг уйига борган пайтдан фойдаланган. Яъни Гулираъно Қосимова эрининг операцияси учун қарз сўраб, таниши, туман солиқ инспекцияси бошлиғи олдига боради. Кейин ички ишлар ходимлари уйга бирданига бостириб киради. Солиқ бошлиғи ва мактаб директорини ечинтириб, калтаклашга тушишади. Интервьюда айтилишича, ИИБ ходимлари аёлнинг яланғоч ҳолатини телефон камерасига тасвирга олиб, ундан эркак жинсий алоқа қилишга мажбурлагани ҳақида ариза ёзиб беришни талаб қилади.

Аёл туҳматни инкор этиб, ариза ёзмайди. Кейин унга турли босимлар ўтказилади, ҳатто турмуш ўртоғига “хотинингни бошқаси билан ушлаб олдик”, деб айтишгача боришади. Манба ички ишлар раҳбари солиқ бошлиғини ишдан кетказиш мақсадида мазкур “қўлга олиш” тадбирини уюштирганини қайд этган.

Интервьюда аёл воқеа сабаб руҳий тушкунликка тушиб, ўз жонига қасд қилишга урингани, аммо омон қолиб, воқеани жамоатчиликка ошкор этганини айтган. Натижада ИИБ бошлиғи эгаллаб турган лавозимидан озод этилган. Унга нисбатан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилган. Аммо унинг шериги ҳисобланаётган ўринбосари, аёлни таҳқирлаган тезкор ходимлар ҳали ҳам ўз лавозимларида ишлаётгани айтилмоқда. Гулираъно Қосимованинг таъкидлашича, собиқ ИИБ бошлиғи ўринбосари бўлган ишларни босди-босди қилиш учун аёлга танишлари орқали 50 минг долларгача пул таклиф қилган.

Гулираъно уни таҳқирлаб, дўппослаган, “операция”да қатнашган барча ходимларга қонун доирасида қатъий чора кўрилишини исташини билдирган. Ҳолат бўйича прокуратура томонидан тергов ҳаракатлари ўтказилиб, собиқ ИИБ бошлиғи ва масъул шахслар бўйича айблов иши мазмунан кўриш учун судга юборилган.

Олий суд матбуот хизмати собиқ Фурқат туман ИИБ бошлиғи ва унинг биринчи ўринбосарига оид жиноят иши Қува туман судида кўриб чиқилаётганини маълум қилди.

Сенат ҳолат бўйича Ички ишлар вазирлиги ҳамда бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлар томонидан қонуний қарор қабул қилиши парламент назоратига олинганини билдирди. Шунингдек, Фарғона вилояти ИИБ ҳам юқоридаги ҳолат назоратга олинганини маълум қилди.

“Фурқат тумани ИИБ бошлиғи солиқ бошлиғига нисбатан фитна уюштиргани, бегона аёл шаънини булғагани ҳақидаги сўнгги хабар ва унда келтирилган ҳолат юзасидан прокуратура органлари томонидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб бориляпти. Бироқ юқоридаги ҳолат бўйича ҳали тергов ва суд жараёнлари якунланмасдан туриб, тўлиқ асосланмаган маълумотларни оммага тақдим этиш ортидан фуқаролар орасида шов-шув уйғонди. Шу муносабат билан фуқароларимиздан келтирилган важлар ҳали тасдиқланмасдан, суд ҳукми эълон қилинмасдан туриб, ноўрин хулоса чиқармасликни сўраймиз”, – дейилади вилоят ИИБ расмий муносабатида.

Маълум қилинишича, якуний натижа юзасидан холис муносабат билдирилади.

 



														
														Ўзбекистонда бугун  ҳаво +37 даражагача исийди

Ўзбекистонда бугун  ҳаво +37 даражагача исийди

Ўзбекистонда 22-сентабр куни бироз булутли об-ҳаво кузатилади. Ёғингарчилик кутилмайди. Бу ҳақда Ўзбекистон Гидрометеорологи…
16:36 / 21.09.2026

														
														Тошкент шаҳар солиқ бошқармаси собиқ бошлиғига жиноят иши қўзғатилди

Тошкент шаҳар солиқ бошқармаси собиқ бошлиғига жиноят иши қўзғатилди

Тошкент шаҳар солиқ бошқармасининг собиқ бошлиғи Юнусжон Насимжоновга нисбатан жиноят иши қўзғатилиб, иш судга оширилган. Бу…
15:58 / 21.09.2026

														
														Сурхондарёда талаба аёл туғилмаган фарзандини 1,5 минг долларга сотишга уринди

Сурхондарёда талаба аёл туғилмаган фарзандини 1,5 минг долларга сотишга уринди

Сурхондарё вилоятида университетнинг учинчи босқичида таҳсил олаётган талаба аёл туғилмаган фарзандини 1,5 минг долларга сот…
15:56 / 21.09.2026

														
														Тошкент аэропортида 1,3 млрд сўмлик олтин ва заргарлик буюмларини яширган шахс ушланди

Тошкент аэропортида 1,3 млрд сўмлик олтин ва заргарлик буюмларини яширган шахс ушланди

«Тошкент-АЭРО» ихтисослаштирилган божхона комплексида қиймати 1,3 миллиард сўмга яқин заргарлик буюмлари ва олтин қуймаларин…
15:50 / 21.09.2026

														
														Маданий мерос агентлиги Алишер Қодиров баёнотларига муносабат билдирди

Маданий мерос агентлиги Алишер Қодиров баёнотларига муносабат билдирди

Маданий мерос агентлиги «Миллий тикланиш» демократик партияси раиси Алишер Қодировнинг агентлик фаолияти, айрим маданий меро…
15:19 / 21.09.2026

														
														Инстаграм ва Фаcебоок бутун дунё бўйлаб ишламай қолди

Инстаграм ва Фаcебоок бутун дунё бўйлаб ишламай қолди

5-март куни Мета компаниясига тегишли Фаcебоок, Мессенгер ва Инстаграм ижтимоий тармоқларида бутун дунё бўйлаб кенг кўламли …
11:31 / 21.09.2026

														
														Берлин сайловида Элиф Эралп етакчилигидаги Сўл партияси ғалаба қозонди

Берлин сайловида Элиф Эралп етакчилигидаги Сўл партияси ғалаба қозонди

Германия пойтахти Берлинда 20-сентабр куни бўлиб ўтган штат сайловида Элиф Эралп етакчилигидаги Сўл партияси энг кўп овоз ол…
10:33 / 21.09.2026

														
														Ўзбекистонга телефон импорти саккиз ойда салкам 20 фоизга ошди

Ўзбекистонга телефон импорти саккиз ойда салкам 20 фоизга ошди

Ўзбекистонга импорт қилинган мобил телефонлар сони 2026-йилнинг январь–август ойларида 3,26 миллион донани ташкил этди. Бу к…
10:28 / 21.09.2026

														
														Туркияда халқаро қидирувдаги шахс қўлга олинди

Туркияда халқаро қидирувдаги шахс қўлга олинди

У 5 миллиард сўм кредит олиб, тўламай қочиб юрган.
09:32 / 21.09.2026

														
														Марказий Осиёдаги музликлар йўқолиб бормоқда — тадқиқот

Марказий Осиёдаги музликлар йўқолиб бормоқда — тадқиқот

Марказий Осиёда сув захиралари ва тоғ музликлари массаси камайиб бормоқда. Тадқиқотларга кўра, минтақадаги музликлар тўплана…
12:13 / 20.09.2026

Бу ҳам қизиқ

ОпенАИ сунъий интеллект моделларидаги хавфли хатти-ҳаракатларни маълум қилди

ОпенАИ сунъий интеллект моделларидаги хавфли хатти-ҳаракатларни маълум қилди

ОпенАИ сунъий интеллект моделларини синовдан ўтказиш жараёнида бир қатор кутилмаган хатти-ҳаракатлар кузатилганини маълум қи…
10:10 / 18.09.2026
Истанбулда қийин вазиятга тушган она уч фарзанди билан Ўзбекистонга қайтарилди

Истанбулда қийин вазиятга тушган она уч фарзанди билан Ўзбекистонга қайтарилди

Ўзбекистоннинг Истанбулдаги Бош консулхонаси кўмагида оғир вазиятга тушиб қолган аёл уч нафар фарзанди билан Туркиядан Ўзбек…
14:25 / 18.09.2026
Урганчда пенсияни ошириб беришни ваъда қилган ҳоким ёрдамчиси ушланди

Урганчда пенсияни ошириб беришни ваъда қилган ҳоким ёрдамчиси ушланди

Урганч шаҳрида фуқаронинг турмуш ўртоғи пенсиясини ошириб беришни ваъда қилган ҳоким ёрдамчиси ушланди. Бу ҳақда Бош прокура…
14:13 / 18.09.2026
Қорақалпоғистонда қатор йирик лойиҳаларга старт берилди

Қорақалпоғистонда қатор йирик лойиҳаларга старт берилди

Қорақалпоғистонга ташриф доирасида Президент билан биргаликда ҳудуддаги қатор ижтимоий ва иқтисодий обектлар кўздан кечирилд…
12:28 / 19.09.2026
Россияда 12 та машина билан тўқнашиб, уч кишининг ўлимига сабаб бўлган ўзбекистонлик ҳайдовчи 9 йилга қамалди

Россияда 12 та машина билан тўқнашиб, уч кишининг ўлимига сабаб бўлган ўзбекистонлик ҳайдовчи 9 йилга қамалди

Россиянинг Уфа шаҳрида 12 та автомобил иштирокидаги йирик ЙТҲга сабаб бўлган Ўзбекистон фуқароси 9 йил муддатга озодликдан м…
14:31 / 18.09.2026
Инстаграм ва Фаcебоок бутун дунё бўйлаб ишламай қолди

Инстаграм ва Фаcебоок бутун дунё бўйлаб ишламай қолди

5-март куни Мета компаниясига тегишли Фаcебоок, Мессенгер ва Инстаграм ижтимоий тармоқларида бутун дунё бўйлаб кенг кўламли …
11:31 / 21.09.2026
Марказий Осиёдаги музликлар йўқолиб бормоқда — тадқиқот

Марказий Осиёдаги музликлар йўқолиб бормоқда — тадқиқот

Марказий Осиёда сув захиралари ва тоғ музликлари массаси камайиб бормоқда. Тадқиқотларга кўра, минтақадаги музликлар тўплана…
12:13 / 20.09.2026
Туркияда халқаро қидирувдаги шахс қўлга олинди

Туркияда халқаро қидирувдаги шахс қўлга олинди

У 5 миллиард сўм кредит олиб, тўламай қочиб юрган.
09:32 / 21.09.2026
Саида Мирзиёева “Ўзбекфильм” киностудиясига бориб, унинг жорий ҳолати ва фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева “Ўзбекфильм” киностудиясига бориб, унинг жорий ҳолати ва фаолияти билан танишди

“Ўзбекфильм” киностудиясига бориб, унинг жорий ҳолати ва фаолияти билан танишдим. “Ўзбекфильм” шунчаки киностудия эмас, балк…
09:11 / 18.09.2026
ЙПХ инспектори ўлимига сабабчи бўлган вояга етмаганга нега 2 йил 4 ой жазо берилгани изоҳланди

ЙПХ инспектори ўлимига сабабчи бўлган вояга етмаганга нега 2 йил 4 ой жазо берилгани изоҳланди

Тошкентда БМW автомобилида ЙПХ инспекторини уриб юбориб, унинг ўлимига сабаб бўлган вояга етмаган Д.Т.га 2 йил 4 ой муддатга…
09:51 / 21.09.2026

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!